12 209.860 so‘m

increase

19.290

14 170.760 so‘m

decrease

-132.440

157.530 so‘m

increase

0.050

12 209.860 so‘m

increase

19.290

13 соат аввал
Иқтисодиёт
60

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейинги никоҳлар ва никоҳ шартномаларини тузиш рағбатлантирилади

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ тузишни рағбатлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, шунингдек никоҳ шартномаларини тузишда давлат божи бўйича имтиёзлар бериш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейинги никоҳлар ва никоҳ шартномаларини тузиш рағбатлантирилади
Фото: AI/Pinkod.uz

3 март куни Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги таклифлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Тақдимотда жамоатчилик, мутахассислар ва халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган қатор ташаббуслар кўриб чиқилди.

Таклифларга кўра:

  • шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;;
  • педофиллар учун жазо умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтирилиши режалаштирилмоқда;
  • вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятлар содир этган шахслар колония-поселениега ўтказилмайди;
  • айрим жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколатлари ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказилиши таклиф қилинди;
  • аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ишларни махсус тайёргарликдан ўтган терговчилар, адвокатлар ва судьялар кўриб чиқиши режалаштирилмоқда;
  • зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери олган аёлларнинг телефонига SOS иловаси ўрнатилади. Ундаги тугма босилганда 5 км радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқа ичида етиб келиши керак бўлади.

Шунингдек, мамлакатда никоҳларнинг 40 фоизи 18–19 ёшдаги ёшлар ўртасида тузилаётгани қайд этилди. Халқаро тавсияларга кўра эса 21 ёш никоҳ учун мақбул ёш ҳисобланади.

Шу сабабли қуйидаги чоралар ҳам таклиф қилинди:

  • 21 ёшдан кейин никоҳ қуришни рағбатлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
  • никоҳ шартномаларини тузишга давлат божи бўйича имтиёзлар бериш;
  • эрта никоҳ ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 15 фоизини тўлаш;
  • 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ёки эрта никоҳ ҳолатлари ҳақида махсус тизим орқали ички ишлар органлари ва “Инсон” марказларига хабар бериш, бундай ҳолатларни яшириш учун жавобгарлик белгилаш;
  • ҳомиладор ёки 3 ёшгача боласи бор талаба қизларга ўқишни давом эттириш имконини яратиш.

Президент ушбу ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонни имзолади ва янги чораларни аҳолига кенг тушунтириш бўйича топшириқ берди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+