12 137.860 so‘m

decrease

-53.440

14 379.720 so‘m

decrease

-85.260

158.130 so‘m

decrease

-0.380

12 137.860 so‘m

decrease

-53.440

13 соат аввал
Банк
63

Ўзбекистон ёки Қозоғистон: 2025 йилда қаердаги банклар кўпроқ соф фойда олди?

2025 йил якунларига кўра, Қозоғистон банк секторининг жами соф фойдаси 2,7 трлн тенге ёки 5,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 

Бу кўрсаткич Ўзбекистон банкларининг 15,5 трлн сўмлик (1,2 млрд доллар) умумий фойдасидан 4,3 баробар юқори бўлди.

Қозоғистондаги биргина Halyk Bank’нинг ўзи бутун бошли Ўзбекистон банк тизимидан (35 та банк) ҳам кўпроқ соф фойда қайд этган.

Ўзбекистон ёки Қозоғистон: 2025 йилда қаердаги банклар кўпроқ соф фойда олди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Қозоғистон банк секторининг жами соф фойдаси 2,7 трлн тенгени ташкил этди. 2025 йилда кузатилган ўртача валюта курси бўйича бу 5,2 млрд АҚШ долларига тенг.

Бу кўрсаткич Ўзбекистон банк секторининг умумий соф фойдасидан 4,3 баробар кўп.

Шу билан бирга, Қозоғистон банкларининг соф фойдаси 2024 йилга нисбатан атиги 6,7 фоизга ошган. Таққослаш учун: 2024 йилда бу ўсиш суръати 17 фоизни ташкил этган эди.

Сектор фойдасининг қарийб 91 фоизи мамлакатдаги 10 та энг йирик банк ҳиссасига тўғри келган.

Қозоғистонда энг кўп фойда кўрган ТОП-5 банк

  1. Halyk Bank — 976,9 млрд тенге (+15,6% йилма-йил)
  2. Каспи Банк — 571,5 млрд тенге (+7,7%)
  3. Bank CenterCredit (БCC) — 240,2 млрд тенге (+23,1%)
  4. ForteBank — 182,3 млрд тенге (+14%)
  5. Alatau City Bank — 144,8 млрд тенге (−7,6%)

Корпоратив ҳисоботларга кўра, 2025 йилда Ўзбекистон банклари жами 15,5 трлн сўм соф фойда кўрди. Бир йил ичида сектор фойдаси 2,3 баробарга ошган.

2025 йилдаги ўртача курс бўйича бу таҳминан 1 трлн 234 млн долларни ташкил қилади. 

Ўзбекистонда 2025 йилда энг кўп фойда олган банклар:

  1. Ўзмиллийбанк — 1,9 трлн сўм ($152,6 млн)
  2. Ўзсаноатқурилишбанк — 1,8 трлн сўм ($149,5 млн)
  3. Капиталбанк — 1,79 трлн сўм ($147,7 млн)
  4. Hamkorbank — 1,7 трлн сўм ($142,2 млн)
  5. Orient Finans Bank — 1,04 трлн сўм ($83 млн)

Қозоғистонда энг кўп фойда олган банк — Halyk Bank. Банкнинг 2025-йилги соф фойдаси АҚШ долларида қарийб 2 млрд долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич Ўзбекистондаги барча банкларнинг жами фойдасидан ҳам юқори.

Halyk Bank учун Ўзбекистон бозори ҳам бегона эмас. Банк 2019 йилда Ўзбекистонда Tenge Bank номли шўба банкини очган. Банк 2025 йилда 54,9 млрд сўм соф фойда олган.

Аввалроқ Click ва Қозоғистоннинг йирик банки Halyk bank’и ўртасида келишув имзоланган эди

Келишувга кўра, Halyk Bank Click компаниясининг 49 фоиз акцияларини $176,4 миллион эвазига сотиб олади. Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Банкънинг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge Bank АТБнинг 49 фоиз акцияларини $60,76 миллион эвазига харид қилади. Мазкур битим 7 ойдан бери регуляторлар томонидан тасдиқланишни кутмоқда. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+