11 825.400 so‘m

decrease

-5.470

13 483.320 so‘m

increase

32.800

140.340 so‘m

increase

1.070

11 825.400 so‘m

decrease

-5.470

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
34

Ўзбекистон ва Хитой Қорақалпоғистонда $400 млнликдан ортиқ битимлар имзолади

Нукусда ўтган Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро савдо-иқтисодий форумида умумий қиймати $400 млндан ортиқ қатор битимлар имзоланди. Келишувлар тоғ-кон саноати, геология, IT, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларни қамраб олади. Ҳозирча битимларнинг алоҳида қиймати ва лойиҳалар бўйича тўлиқ рўйхат очиқланмаган.

Ўзбекистон ва Хитой Қорақалпоғистонда $400 млнликдан ортиқ битимлар имзолади

26 сентябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро савдо-иқтисодий форуми ўтказилди. Тадбир Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Форум якунида томонлар $400 млндан ортиқ қийматдаги қатор келишувларни имзолаган. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги уларнинг тоғ-кон саноати, геология, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларга тегишли эканини маълум қилган.

Форумда Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат органлари ҳамда бизнес доираларидан 400 га яқин вакил иштирок этган. Улар орасида Хитойнинг Шэньси провинцияси делегацияси, SilkRoad Industrial Cooperation Center, Shaanxi Yulin Energy Group ва China Civil Engineering Construction Corporation каби йирик компания ва ташкилотлар вакиллари бўлган.

Хитой компанияларига Қорақалпоғистоннинг табиий ресурслари, инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар ва амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тақдим этилган.

Форумдан олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони бизнес вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказган эди. Унда тиббиёт, тиббий туризм, қурилиш, замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда илғор технологияларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинган.

Қорақалпоғистонга йирик инвестициялар оқими сўнгги йилларда тезлашган. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда ҳудудга $1,7 млрд инвестиция киритилган, бу 2021 йилдагига нисбатан 22 баравар кўп. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса Қорақалпоғистон иқтисодиёти 10,2%га ўсган.

Бундан ташқари, сентябрь ойида ҳудудда умумий қиймати $7 млрд бўлган 47 та лойиҳа қурилишига старт берилган. Улар орасида Қўнғиротда $2,6 млрдлик, 1,5 ГВт қувватга эга шамол электр станцияси ҳам бор.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+