12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

6 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни юқорилади

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда саккиз поғона юқорилаб, 2025 йилда 72-ўринни эгаллади. 

Рейтингда биринчи ўрин Сингапурга, ундан кейинги ўринлар Япония ва Жанубий Кореяга насиб этди.

Марказий Осиё давлатлари ичида эса Қозоғистон 79 та мамлакатга визасиз кириш имконияти билан етакчилик қилди.

Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни юқорилади
Фото: AI / Pinkod.uz

Henley & Partners инвестицион компанияси эълон қилган 2025-йилги халқаро паспортлар рейтингида Ўзбекистон 72-ўринни эгаллади

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан саккиз поғона юқори. Шунга қарамай, ўзбекистонликлар аввалгидек 62 та мамлакатга визасиз ёки бориб виза олиш тартибида кириш ҳуқуқига эга.

Рейтингда биринчи ўрин Сингапурга насиб этди. Бу давлат фуқаролари 193 мамлакат ва ҳудудга ҳеч қандай олдиндан рухсат олмасдан, визасиз ёки келгач виза олиш имкониятига эга (ўтган йили 195 та эди). Иккинчи поғонада Япония ва Жанубий Корея жойлашиб, уларнинг фуқаролари 190 та мамлакатга визасиз сафар қила оладилар.

Учинчи ўринни эса бир вақтнинг ўзида етти давлат — Дания, Финляндия, Франция, Германия, Ирландия, Испания ва Италия эгаллади. Уларнинг паспорт эгалари дунёнинг 189 мамлакатига визасиз бориш имкониятига эга. Кучли бешликка шунингдек Европанинг бошқа давлатлари ва Янги Зеландия ҳам кирди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори натижа Қозоғистонга тегишли бўлиб, унинг фуқаролари 79 та мамлакатга визасиз кира олади. Минтақада Қирғизистон 71-ўринда, Ўзбекистон 72-ўринда, Тожикистон 78-ўринда, Туркманистон эса 84-ўринда қайд этилди.

Рўйхатнинг охирги ўринларида Афғонистон, Ироқ ва Сурия жойлашди. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+