11 963.230 so‘m

increase

50.850

13 970.660 so‘m

increase

97.500

155.350 so‘m

increase

1.960

11 963.230 so‘m

increase

50.850

15 соат аввал
Иқтисодиёт
38

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди — $61,2 млрд

Ўзбекистон халқаро захиралари бир ойда $1,9 млрдга ошиб, $61,2 млрдга етди. Захиралардаги олтин қиймати $3 млрддан кўпроққа кўтарилиб рекорд ўрнатди. Шу билан бирга, валюта захиралари $1,1 млрдга камайиб, $9,8 млрдга тушди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди — $61,2 млрд
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захиралари тарихий рекордларни янгилашда давом этмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, захиралар ҳажми ноябрь ойида илк бор 60 миллиард доллардан ошди.

1 декабрь ҳолатига кўра, регулятор захиралари $61,23 млрдни ташкил этиб, бир ой ичида $1,89 млрдга (3,2%) ва йил бошидан буён қарийб 48% га ошди. Бу — статистик кузатувлар олиб борила бошлаганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Кўрсаткичлар1 январь 2025 1 ноябрь 20251 декабрь 2025
Расмий захира активлари (млрд $)41,259.361.23
Олтин (млрд $)32,03 47,850,86
Соф ҳажми (млн троя унция)12,311,912,2
Хорижий валютадаги захира активлари (млрд $)8,610,99,81
Шу жумладан имматли қоғозлар$101,7 млн$1,02 млрд$1,52 млрд

Захираларнинг асосий қисмини ташкил этувчи олтин қиймати ҳам рекорд даражага чиқди. Қимматбаҳо метал нархи бир ойда $3 млрддан кўпроққа ошиб, $50,86 млрдга етди. Олтиннинг физик ҳажми эса 0,3 млн унцияга кўпайиб, 11,9 млндан 12,2 млн троя унциясига етди.

Бунга қарама-қарши равишда валюта захираларида сезиларли камайиш кузатилди. Улар ноябрь ойида $1,1 млрдга қисқариб, $9,8 млрдгача тушди.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг қимматли қоғозларга йўналтирган инвестициялари кескин ошди: бир ой ичида бу портфель $503 млнга кўпайиб, $1,52 млрдга етди. Таъкидлаш жоиз, регулятор қимматли қоғозларга сармоя киритишни бор-йўғи $100 млндан бошлаган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+