Ўзбекистон март ойида қарийб $2 млрдлик олтин экспорт қилди
2025 йил январь-март ойлари якунига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $17,3 млрдга етди.
Экспорт ҳажми $8,1 млрдни ташкил қилиб, ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 24,4 фоизга ошган бўлса, импорт ҳажми $9,2 млрд бўлиб, 2,3 фоизга камайди.

Ўзбекистон март ойида 1,86 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу маълумот Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботида келтирилган.
2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,3 млрдга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 млрд ёки 8,6 фоизга ошган.
Экспорт ҳажми $8,1 млрдни ташкил қилиб, ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 24,4 фоизга ошган бўлса, импорт ҳажми $9,2 млрд бўлиб, 2,3 фоизга камайди. Шундай қилиб, ҳисобот даврида ташқи савдо балансида 1,1 миллиард долларлик салбий фарқ юзага келди.
Ўзбекистон ҳозирда дунёнинг 173 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш қуйидаги мамлакатларга тўғри келган: Хитой Халқ Республикаси – 17,5%, Россия – 14,9%, Қозоғистон – 5,9%, Туркия – 3,5% ва Корея Республикаси – 2,4%. Эътиборга молик жиҳат шундаки, Хитой ва Россия билан бўлган савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига қараганда бироз камайган.
Экспорт таркибини таҳлил қилганда, товарлар умумий экспортнинг 78,6 фоизини ташкил этган. Энг кўп экспорт қилинган маҳсулотлар қаторида саноат товарлари (11,1%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (5,8%), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,2%), шунингдек, турли тайёр маҳсулотлар (3,5%) мавжуд.
2025 йилнинг биринчи чорагида экспорт бўйича асосий савдо ҳамкорлари сифатида қуйидаги мамлакатлар ажралиб турди:
- Россия – 10,9%
- Хитой – 5,6%
- Афғонистон – 3,9%
- Қозоғистон – 3,8%
- Туркия – 3,1%
- Франция – 2,7%
- Бирлашган Араб Амирликлари – 1,8%
- Тожикистон – 1,3%
- Қирғизистон – 1,2%
- Покистон – 1,1%
Ушбу мамлакатларнинг умумий экспортдаги улуши 35,4% ни ташкил этади.
Аввалроқ, Pinkod Навоий конь-металлургия комбинати 2024 йилда рекорд даражада — 2,1 млрд соф фойда олгани ҳақида хабар берган эди.