12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

14 768.440 so‘m

decrease

-10.960

157.090 so‘m

increase

2.580

12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

5 кун аввал
Банк

Ўзбекистон иқтисодий ўсиши 2025 йилда 6,6 фоизга етади – ОТБ прогнози

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 6,6 фоизга ўсиши кутилмоқда, 2026 йилда эса бу кўрсаткич 6,7 фоизга етади. 

Ўзбекистон иқтисодий ўсиши 2025 йилда 6,6 фоизга етади – ОТБ прогнози
Фото: AI / Pinkod.uz

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 6,6 фоизга ўсиши кутилмоқда, 2026 йилда эса бу кўрсаткич 6,7 фоизга етади. Ушбу ўсиш саноат ва хизматлар соҳасининг изчил кенгайиши, шунингдек, ички талабнинг барқарорлигига таянади.

2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 6,5 фоизга ошди. ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Араянинг айтишича, бу ҳукуматнинг саноат, қурилиш ва бошқа муҳим тармоқларни ривожлантиришга қаратилган аниқ ҳаракатлари самараси бўлди.У, шунингдек, инфратузилмани яхшилаш ва минтақавий интеграцияни кучайтириш орқали Ўзбекистон барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишга эришиши мумкинлигини таъкидлади.

Ҳисоботга кўра, инфляция 2024 йилда 9,4 фоизга пасайди (2023 йилдаги 10 фоиздан), бу эса қатъий пул-кредит сиёсати ҳамда импорт товарлари учун ташиш харажатларининг камайиши ҳисобига юз берди. 

Шунга қарамай, хизматлар соҳасидаги инфляция 21,8 фоизга кўтарилган, бунга электр энергияси ва табиий газ нархларининг оширилиши сабаб бўлган. Келгуси йилларда умумий инфляция даражаси пасайиб, 2025 йилда 8,0 фоизга, 2026 йилда эса 7,0 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда.

Саноат соҳаси ҳар йили ўртача 7,0 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу, бир томондан, озиқ-овқат, нефть-кимё маҳсулотлари ва тўқимачиликка бўлган ташқи талаб, иккинчи томондан эса кончилик маҳсулотларига ички эҳтиёж билан боғлиқ. 

Хизматлар соҳаси ҳам изчил ривожланишда давом этади — 2025 йилда 7,8 фоиз, 2026 йилда эса 7,9 фоизлик ўсиш кутилмоқда. Бюджет тақчиллиги эса фискал интизом ва кончилик соҳасидаги барқарор даромадлар эвазига 2025–2026 йилларда ЯИМнинг 4 фоизигача қисқаради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+