12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

38 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
44

Ўзбекистон Humans раҳбари Владимир Добрынин ва “Ўзметкомбинат” собиқ раҳбарини халқаро қидирувга берди

Humans алоқа ва финтех компанияси раҳбари Владимир Добрынин ҳамда “Ўзметкомбинат” собиқ раҳбари Дилшод Ахмедов Interpol орқали халқаро қидирувга берилди. Добринин жиноий даромадларни легаллаштириш ва ноқонуний ўйинларни ташкил этишда, Ахмедов эса ўзлаштириш ва растарата йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.

Ўзбекистон Humans раҳбари Владимир Добрынин ва “Ўзметкомбинат” собиқ раҳбарини халқаро қидирувга берди
Фото: Ўнгда — Владимир Добрйнин; Чапда — Дилшод Ахмедов

Ўзбекистон Humans алоқа ва финтех компанияси раҳбари Владимир Добрынин ҳамда “Ўзметкомбинат” собиқ раҳбари Дилшод Ахмедовни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Interpol’нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Владимир Добрынин Жиноят кодексининг 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш) билан айбланмоқда.

Дилшод Ахмедовга эса Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айби қўйилган.

Дилшод Ахмедов “Ўзметкомбинат” раҳбари лавозимида 2024 йил октабрдан 2025 йил августигача фаолият юритган. Ушбу лавозимга тайинланишидан аввал у Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, шунингдек корхона бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+