12 170.670 so‘m

increase

20.830

14 048.600 so‘m

increase

44.690

152.300 so‘m

increase

1.200

12 170.670 so‘m

increase

20.830

7 соат аввал
Бозор
43

Ўзбекистон февраль ойида жаҳондаги иккинчи энг йирик олтин харидори бўлди

Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботига кўра, 2026 йил февраль ойида дунё марказий банклари жами 19 тонна олтин харид қилди. Бу жараёнда Ўзбекистон Марказий банк етакчи харидорлардан бири бўлиб, ой давомида 8 тонна олтин сотиб олди.

Ўзбекистон февраль ойида жаҳондаги иккинчи энг йирик олтин харидори бўлди
Фото: AI/Pinkod.uz

Дунё марказий банклари 2026 йил февраль ойида 19 тонна олтин харид қилди. Бу ҳақда World Gold Council ҳисоботида келтириб ўтилган. Ўзбекистон эса бу жараёнда етакчи харидорлардан бири бўлди.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги 26 тонналик харидга нисбатан бироз паст. Йил бошидан буён икки ой ичида марказий банклар жами 25 тонна олтин сотиб олди. Бу эса ўтган йилнинг шу давридаги 50 тонна кўрсаткичидан анча паст суръатни кўрсатади.

Февраль ойидаги харидларнинг асосий қисмини Полша миллий банки амалга оширди. Банк бир ойда 20 тонна олтин сотиб олди. Натижада мамлакатнинг олтин захиралари 570 тоннага етди ва жами захираларнинг 31 фоизини ташкил этди. Банк олтин захираларини 700 тоннага етказиш мақсад қилган.

Ўзбекистон эса мазкур ойда дунё миқёсида иккинчи энг йирик олтин харидори бўлди. Марказий банк февраль ойида 8 тонна олтин харид қилиб, ўз захираларини 407 тоннага етказди. Бу мамлакатнинг жами захираларининг 88 фоизини ташкил этади. Йил бошидан буён Ўзбекистон жами 16 тонна олтин сотиб олган.

Малайзия Negera банки ҳам февраль ойида олтин харидини давом эттириб, 2 тонна қўшимча сотиб олди. Йил бошидан буён банкнинг соф харидлари 5 тоннани ташкил этади.

Чехия Миллий банки ҳам олтин захираларини изчил ошириб бормоқда — ҳозирда банкнинг олтин захиралари 75 тоннага, яъни жами захираларнинг 7 фоизига етган.

Худди шундай ҳолат Хитой Халқ банкида ҳам кузатилмоқда. Банк кетма-кет 16 ой давомида олтин сотиб олиб, захираларини 2 308 тоннага ёки жами захираларнинг 10 фоизига етказди.

Февраль ойида айрим давлатларда олтин захиралари камайди. Энг катта пасайиш Туркия (8 тонна) ва Россия (6 тонна) ҳиссасига тўғри келди. Туркия ҳолатида камайиш марказий банк захираларидан кўра, ғазначилик балансидаги олтин ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+