Ўзбекистон экспорти 2025 йилда 33,4 млрд долларга етди
2025 йилда Ўзбекистон экспорти ҳажми 23 фоизга ошиб, 33,4 млрд долларни ташкил этди. 2026 йилга бориб ушбу кўрсаткични 40 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда.

2025 йилда Ўзбекистон экспорти 33,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Бу 2024 йилга нисбатан 6,3 млрд долларга ёки 23 фоизга кўпдир. Таққослаш учун, 2024 йилда экспорт ҳажми 26,94 млрд доллар бўлган.
2026 йил учун эса экспорт ҳажмини 55 фоизга ошириб, 40 млрд долларга етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2025 йил давомида Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган давлатлар сони 14 тага кўпайиб, 131 тага етди.
Экспорт таркибидаги асосий йўналишлар
2025 йилда экспорт таркибида бир қатор йўналишлар юқори ўсиш суръатларини намоён этди. Хусусан, ИТ-хизматлари, туризм, озиқ-овқат ҳамда қурилиш маҳсулотлари экспорти сезиларли даражада ошди.
ИТ-хизматлари экспорти 152 фоизга ўсиб, 940 млн долларни ташкил этди. Бу 2024 йилдаги 373 млн долларлик кўрсаткичга нисбатан деярли 2,5 баравар кўпдир.
Туризм хизматлари экспорти 142 фоизга ошиб, 5 млрд долларга етди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 144 фоизга, қурилиш маҳсулотлари экспорти эса 134 фоизга ўсди. Ҳар икки йўналиш бўйича экспорт ҳажми 1,1 млрд долларни ташкил этди.









