11 990.530 so‘m

decrease

-13.940

13 959.380 so‘m

decrease

-34.230

150.710 so‘m

increase

0.490

11 990.530 so‘m

decrease

-13.940

26 август, 17:44
Банк
373

Ўзбекистон банкларидаги микроқарз фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?

Энг юқори микроқарз ставкаси TBC Bank’да қайд этилган бўлиб, 42,3 фоизни ташкил қилмоқда. Энг паст кўрсаткич эса 22,8 фоиз билан Алоқабанкда бўлиб, банк саккизинчи ҳафтадирки энг арзон таклифни сақлаб келмоқда.

Ўзбекистон банкларидаги микроқарз фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк ҳафталик маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги банкларнинг микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкалари аввалги ҳафтага нисбатан бироз пасайди. 

Энг юқори ставкалар

Банклар кесимида энг юқори фоиз ставкалари бу сафар ҳам TBC Bank ҳиссасига тўғри келмоқда — 42,3%. Шунингдек, Анорбанк (40,8%) ва Tenge Bank (39,8%) ҳам юқори кўрсаткичларга эга.

Ундан ташқари, Давр банк (37,4%) ва Ипотека банк (36,9%)даги ставкалар ҳам ўртачадан юқори бўлиб турибди.

Нисбатан паст фоиз ставкалари

Кетма-кет саккизинчи ҳафтадирки, Алоқабанк микроқарзлар бўйича энг паст фоиз ставкасини таклиф қилмоқда. Банкдаги ўртача ставка 22,8 фоизни ташкил этмоқда. Шунга қарамай, бу кўрсаткич ўтган ойнинг айни шу даврига нисбатан 1,6 фоизга кўтарилган. Шунингдек, қуйидаги банклар ҳам нисбатан арзонроқ микроқарз бермоқда:

  • NBU — 26%
  • Трастбанк — 26,1%
  • Orient Finans Bank — 26,1%
  • Инфинбанк — 26,6%

Бошқа банклар

Қатор бошқа банкларда фоиз ставкалари 27–30% оралиғида шаклланган. Жумладан:

  • Асака Bank — 27%
  • Туронбанк — 27,1%
  • МК Bank — 27,3%
  • Агробанк — 27,6%
  • БРБ — 27,9%

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+