11 981.810 so‘m

decrease

-32.670

13 879.730 so‘m

increase

21.030

165.130 so‘m

decrease

-1.480

11 981.810 so‘m

decrease

-32.670

8 соат аввал
Банк
85

Озарбайжон Халқаро банки “Давр Банк”даги улушини 74 фоизгача ошириши мумкин

“Давр Банк” акциядорлари Озарбайжоннинг ABB банкига 51 фоизлик назорат пакетини сотиш бўйича музокараларни давом эттиришни маъқуллади. Томонлар келишувга эришса, ABB кейинчалик яна 23 фоиз акцияни сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритиши мумкин.

Озарбайжон Халқаро банки “Давр Банк”даги улушини 74 фоизгача ошириши мумкин
Фото: AI/Pinkod.uz

“Давр Банк” акциядорлари Озарбайжон Халқаро банки — ABB билан банк устав капиталидаги 51 фоизлик акциялар пакетини сотиш бўйича музокараларни давом эттириш ва битим шартларини келишишни маъқуллади.

Тегишли қарор банк акциядорларининг 8 июнь куни бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилишида бир овоздан қабул қилинган. Йиғилиш баённомаси 11 июнь куни расмийлаштирилган.

Қарорда битимни амалга ошириш учун зарур корпоратив, ҳуқуқий, молиявий ва регулятор тартиб-таомилларни ўтказишга ҳам розилик берилган.

Бундан ташқари, томонларнинг кейинги келишувларига қараб, ABBга “Давр Банк” устав капиталидаги қўшимча 23 фоиз акцияни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опцион механизмини муҳокама қилиш маъқулланган.

Мазкур опцион амалга оширилса, Озарбайжон банкининг “Давр Банк”даги улуши дастлабки 51 фоиздан 74 фоизгача ошиши мумкин. Бироқ ҳужжатда қўшимча акцияларни сотиш бўйича якуний қарор қабул қилингани эмас, фақат бундай имкониятни назарда тутувчи механизмни муҳокама қилишга розилик берилгани қайд этилган.

Аввалроқ ABB бошқаруви раиси Аббос Иброҳимов “Давр Банк”нинг 51 фоизлик назорат пакетини сотиб олиш бўйича музокаралар якунланганини маълум қилганди. Зарур рухсатномалар олиниб, расмийлаштириш жараёни тугагач, банк Ўзбекистонда “ABB Davr Bank” бренди остида фаолият бошлаши мумкин.

Битим 2026 йилнинг иккинчи ярмида якунланиши, ABB томонидан банкка киритиладиган инвестициялар ҳажми эса 100 млн доллардан ошиши кутилмоқда.

Акциядорлар йиғилиши ҳужжатида “Давр Банк”нинг 2025 йилдаги соф фойдаси 667,3 млрд сўмни ташкил этгани ҳам кўрсатилган. Шундан 33,4 млрд сўм ёки 5 фоизи банкнинг умумий захира фондига йўналтирилади, қолган 634 млрд сўмга яқин маблағ эса тақсимланмаган фойда ҳисобида қолдирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+