12 022.920 so‘m

increase

52.250

13 843.190 so‘m

increase

94.880

148.140 so‘m

increase

0.550

12 022.920 so‘m

increase

52.250

5 кун аввал
Технология
116

OpenAI ChatGPT орқали юридик ва тиббий маслаҳат беришни тўхтатди

OpenAI 1 ноябрдан бошлаб ChatGPT хизматларида янги фойдаланиш сиёсатини жорий этди. Янги тартибга кўра, фойдаланувчиларга юридик ва тиббий йўналишларда маслаҳат бериш имконияти тўлиқ тўхтатилди. Компания бу қарорни сунъий интеллектдан фойдаланишда хавфсизлик, аниқлик ва профессионал масъулиятни таъминлаш мақсадида қабул қилган.

OpenAI ChatGPT орқали юридик ва тиббий маслаҳат беришни тўхтатди
Фото: AI / Pinkod.uz

Сунъий интеллект соҳасида етакчи компания ҳисобланган OpenAI 1 ноябрдан бошлаб ўз хизматларидан фойдаланиш сиёсатини янгилади. Янги қоидаларга мувофиқ, фойдаланувчилар эндиликда ChatGPT орқали юридик ёки тиббий маслаҳат олишлари мумкин эмас.

Компаниянинг расмий баёнотида қайд этилишича, ушбу ўзгариш нотўғри ёки хавфли тавсиялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. OpenAI таъкидлашича, ChatGPT фақат ўқув ва маълумот бериш мақсадида ишлатилади ҳамда малакали юрист ёки шифокор фикрини алмаштира олмайди.

Шунингдек, янгиланган сиёсатга кўра, фойдаланувчилар ChatGPT’дан олинган маълумотларни ҳуқуқий ёки тиббий қарорлар қабул қилишда асосий манба сифатида ишлатмасликлари керак.

Мазкур ўзгаришлар 1 ноябрдан кучга кирган бўлиб, барча фойдаланувчиларга татбиқ этилади. Шу билан бирга, тест сўровларида дастур аввалгидек хавф ҳақида огоҳлантириб, мутахассис билан маслаҳатлашишни тавсия этишда давом этади.

Янгиланиш, шунингдек, ChatGPT’нинг тиббий тасвирларни таҳлил қилиш имкониятини ҳам чеклайди. Бу эса компаниянинг сунъий интеллект технологияларидан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишни таъминлашга қаратилган сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+