12 059.780 so‘m

decrease

-45.780

14 129.240 so‘m

decrease

-103.270

150.070 so‘m

decrease

-2.490

12 059.780 so‘m

decrease

-45.780

18 соат аввал
Технология
37

OpenAI ChatGPT-Image 1.5 тасвир генераторини тақдим этди

OpenAI тасвир генерацияси учун мўлжалланган GPT-Image Model 1.5 ни ишга туширди. Янги модель аввалгисига нисбатан тўрт баравар тезроқ ишлайди, кўрсатмаларни аниқроқ бажаради ва кенгайтирилган таҳрирлаш функцияларини таклиф этади.

OpenAI ChatGPT-Image 1.5 тасвир генераторини тақдим этди
Фото: Pinkod.uz

OpenAI ўзининг энг янги тасвир генерацияси модели — GPT Image Model 1.5’ни расман тақдим этди. Компанияга кўра, ушбу модель аввалги версияларга нисбатан фойдаланувчи кўрсатмаларини анча аниқ бажаради ва янада реал ҳамда батафсил тасвирлар яратиш имконини беради.

GPT-Image Model 1.5 бугундан бошлаб барча ChatGPT фойдаланувчилари учун глобал миқёсда фойдаланишга очилди. Шунингдек, у ишлаб чиқувчилар учун API орқали GPT-Image-1.5 номи билан ҳам тақдим этилган.

OpenAI

Энг муҳим янгиликлардан бири — ChatGPT интерфейсида тасвир яратиш учун махсус ажратилган янги бўлим ишга туширилгани. Ушбу бўлим ён панелда жойлашган бўлиб, унда олдиндан созланган услублар, машҳур дизайнлар ва визуал контентга мослаштирилган муҳит мавжуд. Бу эса оддий чат орқали расм яратишдан тубдан фарқ қилади ва OpenAI’нинг визуал контентга жиддий эътибор қаратаётганини кўрсатади.

OpenAI маълумотларига кўра, GPT-Image Model 1.5 аввалги версияга нисбатан тўрт баравар тезроқ ишлайди, мураккаб ва аниқ кўрсатмаларни янада тўғри талқин қилади ҳамда профессионал даражадаги таҳрирлаш имкониятларини таклиф этади. 

OpenAI

Янги модель ёрдамида фойдаланувчилар расмга аниқ объектларни қўшиш ёки олиб ташлаш, алоҳида элементларнинг услубини ўзгартириш, кийим-кечакни виртуал тарзда “кийиб кўриш”, шунингдек тасвир ичидаги деталларни нозик даражада таҳрирлаш имконига эга бўлади. Ушбу функциялар дизайнерлар, контент яратувчилар ва маркетологлар учун айниқса муҳим бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида визуал контент яратиш жараёнини янада тез, қулай ва самарали қилади.

Янги модель тақдимоти Disney ва OpenAI ўртасида имзоланган йирик келишувдан атиги бир ҳафта ўтиб эълон қилинди. Ушбу келишувга кўра, Диснейънинг 200 дан ортиқ машҳур қаҳрамонлари келажакда ChatGPT тасвирлари ва Sora AI видеоларига интеграция қилинади.

Ҳозирча GPT-Image Model 1.5 орқали Disney қаҳрамонларини яратиш имкони йўқ — бу функциялар 2026 йил бошида жорий этилиши режалаштирилган. Шунга қарамай, янги модель аллақачон таниқли суперқаҳрамонлар ва машҳур образларга ўхшаш визуал контент яратишни анча осонлаштирмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+