12 985.010 so‘m

increase

9.960

13 284.960 so‘m

decrease

-188.330

129.840 so‘m

decrease

-2.540

12 985.010 so‘m

increase

9.960

26 декабрь, 2024
FinLit

Онлайн омонат очишда нималарга эътибор бериш керак?

Омонатни онлайн тарзда очиш замонавий ва қулай хизматлардан бири бўлиб, бу жараённи уйда ёки ишхонада ўтирган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин.

Онлайн омонат очишда нималарга эътибор бериш керак?
Фото: AI

Онлайн омонат – бу банк хизматларининг бир тури бўлиб, мижозларга интернет ёки мобил илова орқали омонат очиш имкониятини беради. Анъанавий банкка бориш жараёнидан фарқли ўлароқ, бу хизмат тезкорлик ва қулайликни таъминлайди. Омонат маблағлари белгиланган муддатга жойлаштирилади ва келишилган фоиз ставкасига мувофиқ даромад олиб келади.

Омонат очишда нималар сўралади?

Онлайн омонат очиш жараёнида одатда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар талаб қилинади:

  1. Шахсий маълумотлар: исм-фамилия, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, бунда сиздан Face-ID орқали шахсингизни тасдиқлашингиз ҳам сўралади.
  2. Алоқа маълумотлари: телефон рақами ва электрон почта (одатда ихтиёрий) манзили.
  3. Банк ҳисоб рақами: омонатни қўйиш ёки ечиб олиш учун ҳисоб маълумотлари. Бу одатда банкдаги ҳисоб рақам ёки карталар бўлади. Айрим  банкларда картани онлайн очиш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, бунда фақат мазкур банкнинг карталаридан фойдаланиш талаб қилинади.
  4. Тасдиқлаш усули: SMS-хабар орқали тасдиқлаш.
  5. Омонат шартлари танлови: муддати, фоиз ставкаси ва капитализация вариантлари: аввалдан ечиб олиш имконияти, минимал миқдор ва бошқалар.

Онлайн омонат очишнинг бир қанча қулай томонлари мавжуд:

  • Тезкор жараён: бунда сизнинг банкка боришингизга зарурат йўқ, бир неча дақиқа ичида онлайн  амалга оширилади.
  • 24/7 мавжудлик: исталган вақтда, ҳаттоки дам олиш кунлари ҳам омонат очиш имконияти.
  • Юқори даромад: баъзи банклар онлайн омонатларга янада юқори фоиз ставкаларни таклиф қилади.
  • Қулай бошқарув: омонатни кузатиш ва бошқариш мобил илова ёки интернет-банкинг орқали амалга оширилади.

Онлайн омонатни муваффақиятли очиш учун ишончли банкни танлаш ва унинг рейтингини текшириш тавсия қилинади. Омонат шартларини диққат билан ўқиб чиқиш: муддати, фоиз ставкаси ва муддатидан аввал пул ечиб олиш имкониятлари каби муҳим жиҳатлардан хабардор бўлинг. Фоизлар қайси усулда ҳисобланаётганлигини ҳам аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ.


Кўпроқ: Банкдаги омонатлар: депозит тушунчаси ва унинг асосий турлари


Шунингдек, турли банкларнинг фоиз ставкаларини таққослаб, энг фойдалилисини танлаш лозим. Агар сайт орқали депозит очаётган бўлсангиз, фақатгина расмий веб-сайтдан фойдаланинг ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг.

Агар қўшимча савол ва тушунмовчиликлар туғиладиган бўлса, банкнинг ишонч рақамлари орқали мутахассислар билан боғланиш мақсадга мувофиқ.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+