12 233.670 so‘m

increase

48.560

14 233.880 so‘m

increase

152.770

154.840 so‘m

increase

2.260

12 233.670 so‘m

increase

48.560

30 сентябрь, 14:45
Бозор

Олтин қуймалари нархи яна рекорд ўрнатди

30 сентябр ҳолатига кўра, олтин қуймасининг бир грамми 1 млн 538 минг сўмни ташкил этди. Жаҳон бозорида ҳам қимматбаҳо металл нархи илк маротаба бир унция учун $3 850 га чиқди.

Олтин қуймалари нархи яна рекорд ўрнатди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражага кўтарилди. 30 сентябр ҳолатига кўра, олтин қуймасининг бир грамми 1 млн 538 минг сўмни ташкил этди. Масалан, 5 граммлик ўлчовли қуйма 7 млн 691 минг сўмдан сотилмоқда.

Олтин қуймаларининг расмий нархлари қуйидагича белгиланди:

  • 5 грамм — 7 млн 691 минг сўм
  • 10 грамм — 15 млн 383 минг сўм
  • 20 грамм — 30 млн 766 минг сўм
  • 50 грамм — 76 млн 915 минг сўм
  • 100 грамм — 153 млн 830 минг сўм

Ўзбекистонда олтин нархининг ошиши жаҳон бозоридаги ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ. 30-сентябр куни халқаро савдоларда олтиннинг бир унцияси $3 872 гача кўтарилиб, тарихий рекордни қайд этди. Хабар тайёрланаётган пайтда эса қимматбаҳо металл $3 835 атрофида савдо қилинмоқда.

Аввалроқ Goldman Sachs банки олтин нархи бўйича янгиланган прогнозини эълон қилганди. Унга кўра, 2026-йил ўрталарига қадар бир унция олтин $4 мингга етиши мумкин. Агар АҚШ Федераль резерв тизимининг мустақиллиги издан чиқса, нарх янада кескин ошиб, $5 минггача етиши эҳтимоли ҳам истисно этилмайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+