12 437.150 so‘m

increase

62.600

14 480.570 so‘m

increase

55.560

153.340 so‘m

increase

0.210

12 437.150 so‘m

increase

62.600

1 кун аввал
Иқтисодиёт

Олтин нархи $5 минггача кўтарилиши мумкин — Goldman Sachs прогнози

Goldman Sachs таҳлилчиларига кўра, агар Федерал захира тизими мустақиллигига путур етса, олтин нархи кескин ошиб, бир унция учун $5 минггача етиши мумкин. Банк, шунингдек, 2026 йил ўрталарига келиб олтин $4 минг атрофида савдоланишини асосий прогноз сифатида келтирмоқда.

Олтин нархи $5 минггача кўтарилиши мумкин — Goldman Sachs прогнози
Фото: AI / Pinkod.uz

Американнг етакчи инвестицион банки Goldman Sachs таҳлилчиларининг фикрича, агар Федерал захира тизими мустақиллиги заифлашса, олтин нархи бир унция учун қарийб $5 минггача ошиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Банк мутахассислари таъкидлаганидек, ҳатто ғазначилик облигацияларидан олтин бозорига озгина капитал оқими ҳам қимматбаҳо металл нархининг кескин кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Goldman Sachs таҳлилчиси Саманта Дартнинг сўзларига кўра, Федерал захира тизимининг мустақиллиги издан чиқса, бу инфляциянинг кучайишига, акциялар ва облигациялар нархининг пасайишига ҳамда долларнинг захира валютаси сифатидаги мавқеининг сусайишига олиб келади. Бундай вазиятда олтин институционал ишончга боғлиқ бўлмаган жозибадор актив сифатида янада қадрланиши мумкин.

Банк бир нечта сценарийларни тақдим этди. Асосий прогнозга кўра, 2026 йил ўрталарига келиб олтин нархи бир унция учун $4 мингга етиши кутилмоқда. Салбий сценарийда нарх $4,5 минггача кўтарилиши мумкин. Агар АҚШ хусусий ғазначилик облигациялари бозорининг атиги 1 фоизи олтинга ўтса, максимал $5 минглик даража қайд этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Таққослаш учун, Goldman Sachsʼнинг аввалги прогнозида асосий сценарий бўйича олтин нархи йил охирига келиб $3 700 атрофида бўлиши кутилганди

Август ойида эса Citibank ўз прогнозини янгилаб, салбийдан оптимистик сценарийга ўтди ва яқин уч ой ичида олтин бир унция учун $3 500 даражасида савдоланишини тахмин қилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+