12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 092.930 so‘m

decrease

-36.310

150.440 so‘m

increase

0.370

12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

1 кун аввал
Банк
82

Ноябрь ойида Марказий банк 4 та банкка нисбатан жарима қўллади

Банк назорати қўмитаси ноябрь ойида ўтказилган йиғилишларда банклар ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 41 та масалани муҳокама қилди. Йиғилишлар якунида регулятор талаблари ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 4 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланди.

Ноябрь ойида Марказий банк 4 та банкка нисбатан жарима қўллади
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ноябрь ойида ўтказилган йиғилишларда жами 41 та масалани кўриб чиқиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 31 та масала муҳокама қилинди. Улар доирасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, янги микромолия ва кредит ташкилотларини рўйхатга олиш, айримларини реестрдан чиқариш, шунингдек устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун сертификатлар бериш, банклар кузатув кенгаши, бошқаруви ҳамда муҳим ходимлари лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала муҳокама қилинди. Унда Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларига риоя этилиши, банклар ҳамда микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари, шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Йиғилишларда жиноят даромадларини легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Натижада, ўтган ойда аниқланган қоидабузарликлар учун 4 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди. Ушбу банклар регулятор талаблари, инспекция текширувлари ҳамда жиноят даромадларини легаллаштириш ва терроризмга қарши курашиш қоидаларига риоя этмаган.

Шунингдек, пруденсиал талаблар бузилиши, фаолиятни қонунчилик талабларига мослаштирмаслик ва инспекция текширувларида аниқланган камчиликлар сабабли 1 та микромолия ҳамда 1 та тўлов ташкилотига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш берилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+