12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

28 январь, 21:13
Солиқ

Meta, Google ва Apple: хорижий компаниялар 2024 йилда Ўзбекистонга қарийб 120 млрд сўмлик солиқ тўлади

2024 йилда мазкур компаниялар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 1,5 баробарга ошди. 


Биргина Meta’нинг ўзи соҳадаги умумий солиқ тушумларининг 1/3 қисмини тўлаган.


Шунингдек, топ ўнталикка TikTok ва ACCA янги бўлиб қўшилган.

Meta, Google ва Apple: хорижий компаниялар 2024 йилда Ўзбекистонга қарийб 120 млрд сўмлик солиқ тўлади

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар сони, уларга тўланган солиқлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.

2023 йил билан солиштирилганда, 2024 йилда ушбу соҳада сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, электрон хизматлар бозорида фаолият юритаётган хорижий компаниялар сони 1 январь ҳолатига кўра, 56 тадан 63 тага етди.

Хизматлар ҳажми ва солиқлар динамикаси

2023 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми 635,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 1,5 баробарга ошиб, 959 миллиард сўмга етган. Солиқ тушумлари ҳам 69,8 миллиард сўмдан 115,8 миллиард сўмга ошган.

Энг кўп солиқ тўлаган компаниялар

2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компанияларнинг биринчи бешталигида Meta, Google, Apple, Amazon ва Booking.com етакчилик қилган.

2024 йилда солиқ тушумлари яна ортиб, янги компаниялар рўйхатга қўшилди:

  1. Мeta – 41,7 миллиард сўм
  2. Google – 28,9 миллиард сўм
  3. Apple – 27,2 миллиард сўм
  4. Amazon – 4,1 миллиард сўм
  5. Booking.com – 3,6 миллиард сўм
  6. Netflix – 1,4 миллиард сўм
  7. Zoom – 1,3 миллиард сўм
  8. ACCA – 1,2 миллиард сўм (топ-10 да янги)
  9. XCOLLA – 966 миллион сўм
  10. TikTok – 903 миллион сўм (топ-10 да янги)

Янги компанияларнинг кириб келиши ва бозорнинг диверсификацияси

2024 йилда топ-10 рўйхатга ACCA ва TikTok каби компаниялар кириб келган. Бу эса Ўзбекистонда электрон хизматлар фақат IT гигантлари билан чекланиб қолмай, балки янги йўналишлар бўйича ҳам ривожланаётганини кўрсатади.

TikTok – ижтимоий тармоқлар сегментида фаолият юритувчи етакчи платформа. Унинг рўйхатга кириши Ўзбекистонда контент яратувчилар ва рақамли реклама бозори ўсиб бораётганидан далолат беради.

ACCA – бу халқаро бухгалтерия ва аудит ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон бозорига кириб келиши электрон таълим ва сертификация хизматларига бўлган талаб ошаётганини билдиради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+