11 801.230 so‘m

decrease

-22.460

13 737.810 so‘m

decrease

-59.250

136.730 so‘m

decrease

-3.010

11 801.230 so‘m

decrease

-22.460

Якин 2 соат ичида
Банк
24

Марказий банк захираларни бошқариш бўйича Goldman Sachs, BlackRock ва JPMorgan маслаҳатини олмоқчи — Bloomberg

Ўзбекистон Марказий банки халқаро захираларни бошқаришнинг янги йўналишларини кўриб чиқиш учун йирик халқаро молия компанияларини жалб қилмоқчи. Bloomberg’га кўра, сентябр ўрталарида Goldman Sachs, BlackRock ва JPMorgan вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозир мамлакат захираларининг қарийб 87 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади.

Марказий банк захираларни бошқариш бўйича Goldman Sachs, BlackRock ва JPMorgan маслаҳатини олмоқчи — Bloomberg

Марказий банк халқаро захираларни инвестиция қилишнинг эҳтимолий янги йўналишларини ўрганмоқда. Бу ҳақда регулятор раиси Тимур Ишметов Тошкентда берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Унинг айтишича, Марказий банк сентябрь ўрталарида Goldman Sachs Group, BlackRock ва JPMorgan Chase вакиллари билан давра суҳбати ўтказишга тайёр. Учрашувда мамлакат захираларини қайси активларга ва қандай шаклда инвестиция қилиш мумкинлиги муҳокама қилинади.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари йил бошидаги 66,3 млрд доллардан июль ойида 64,3 млрд долларгача камайган. Захираларнинг 87 фоизини олтин ташкил этади.

World Gold Council маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярмида соф ҳисобда 41 тонна олтин сотиб олган ва шу даврда дунёдаги иккинчи йирик харидорга айланган.

“Олтин ҳозиргача энг яхши инвестиция бўлиб чиқди. Умуман олганда, ҳозирги ҳолатдан қониқамиз, бироқ бу доим ҳам шундай бўлмайди, нархлар фақат кўтарилиб боравермайди”, — деди Ишметов.

Шу билан бирга, Марказий банк жорий йилда олтиннинг бир қисмини сотишни ҳам режалаштирмоқда. Ишметовга кўра, бундан асосий мақсад шунчаки нархлар ўсишидан фойда олиш эмас, бироқ регулятор олтинни қулай нархларда сотишга интилади.

Ишметов, шунингдек, Марказий банк миллий валюта курси бўйича ички бозорга йўналиш бериш амалиётини тўхтатганини айтди. Регулятор валюта курсининг бозор омиллари таъсирида мустақилроқ шаклланишини мақсад қилган.

Бундан ташқари, Марказий банк валюта бозоридаги ўз иштирокини бозор қатнашчилари учун олдиндан тушунарлироқ қилишга қаратилган интервенция стратегиясини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+