12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

14 591.980 so‘m

decrease

-52.040

159.090 so‘m

increase

0.260

12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

24 дақиқа аввал
Банк
35

Марказий банк январь ойида 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил январь ойида ўтказилган йиғилишларда банк ва микромолия секторига оид 27 та масалани кўриб чиқиб, қонунчилик талабларини бузган 7 та банк ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Марказий банк январь ойида 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банкнинг Bank назорати қўмитаси 2026 йил январь ойидаги йиғилишларида жами 27 та масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати маълум қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 17 та масала муҳокама қилинди. Хусусан, 4 та ҳолатда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилди, 2 та масала эса устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш билан боғлиқ бўлди.

Шунингдек, йиғилишларда 3 та тўлов ташкилотига лицензия бериш масаласи кўриб чиқилди. Тижорат банкларининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодлари бўйича 5 та масала муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Барака Бизнес Ҳамроҳ ҳамда Effective Money микромолия ташкилотлари ўз аризасига асосан микромолия ташкилотлари реестридан чиқарилди. IT Unisoft Group акциядорлик жамиятига берилган тўлов ташкилоти лицензияси ҳам компания аризасига мувофиқ бекор қилинди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 10 та масала доирасида Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларга риоя этилиши, шунингдек, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари муҳокама қилинди.

Bank хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тўлов ташкилотларининг белгиланган талабларга амал қилиши юзасидан ҳам алоҳида масалалар кўриб чиқилди. Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмаган 4 та тўлов ташкилотига нисбатан қатъий чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, корпоратив банк карталарига хизмат кўрсатиш жараёнида қонунчилик талаблари бузилгани ва инспекциялар давомида аниқланган камчиликлар сабабли 7 та банк ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланди.

Бундан ташқари, устав капитали қонунчиликда белгиланган энг кам миқдорга етказилмагани ва банк фаолиятига оид бир қатор талаблар бажарилмагани сабабли “Янги Bank”нинг банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияси бекор қилинди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+