11 949.030 so‘m

decrease

-52.910

13 921.810 so‘m

decrease

-52.050

166.280 so‘m

decrease

-0.390

11 949.030 so‘m

decrease

-52.910

13 март, 22:00
Банк
882

Малик Авазов “Анорбанк” Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Банк Кузатув кенгаши қарорига кўра, Ipak Yuli Bank собиқ раис ўринбосари Малик Авазов Анорбанк Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек банкнинг Бошқарувчи директори Акмал Бакиев ҳам бошқарув аъзоси бўлди. Тайинловлар Марказий банк билан келишилгач кучга киради.

Малик Авазов “Анорбанк” Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

11 март куни “Анор Банк” АЖ Кузатув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда банк бошқаруви таркибини янгилаш ва янги аъзоларни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Мажлис қарорига кўра, Авазов Малик Абдуахатович “Анорбанк” Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимга тайинланиши билан бирга банк бошқаруви аъзоси ҳам ҳисобланади.

Малик Авазов бунга қадар Ipak Yuli Bank Бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. 4 март куни бўлиб ўтган йиғилиш қарорига кўра, у ушбу лавозимдан озод этилган. Авазов мазкур лавозимда 2019 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Шунингдек, банкнинг амалдаги Бошқарувчи директори Бакиев Акмал Акрамович ҳам “Анорбанк” бошқаруви аъзоси этиб тайинланди.

Мазкур тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгач, расман кучга киради.

Аввалроқ “Анорбанк” бошқарув аъзолари сони 7 нафардан 9 нафаргача етказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Янги тайинловлар айнан мазкур қарор билан боғлиқ.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+