Magnum ўрнига Korzinka: Samarqand Darvoza’да янги супермаркет очилиши кутилмоқда
Samarqand Darvoza савдо мажмуасида Korzinka супермаркети очилиши кутилмоқда. Pinkod аниқлашича, тармоқ ҳозирда ушбу манзилда тўлиқ форматли супермаркетни ишга тушириш учун ходимлар жалб қилмоқда.

Samarqand Darvoza савдо мажмуасида Korzinka супермаркетлар тармоғи фаолият бошлаши режалаштирилмоқда. Pinkod’нинг аниқлашича, Korzinka тармоғи мазкур мажмуада фаолият бошлашга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда маълумот Korzinka’нинг вакансияларни эълон қилиб борувчи Телеграм-ботида пайдо бўлган. Унда Samarqand Darvoza филиали учун бир неча вакансиялар эълон қилинган. Ботда ҳозирда ошпаз, кассир, қассоб, сотувчи, балиқ тозалаш бўйича мутахассис, омбор ходими ва бошқа лавозимларга ходимлар қидирилаётгани кўрсатилган.
Бу эса компания савдо марказда тўлиқ форматли супермаркетни ишга туширишга ҳозирлик кўраётганидан далолат беради.

Шунингдек, ботда кўрсатилган геолокация манзили ҳам бевосита Samarqand Darvoza савдо марказини кўрсатмоқда.
Samarqand Darvoza ва супермаркетлар тарихи
Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 2013 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, очилган илк кунларданоқ унинг савдо залида Makro супермаркети иш бошлаган.
Дастлаб “Samarqand Darvoza” савдо маркази The Tower Mall management гроупъга тегишли бўлган. 2019 йилда эса у “Ўзбек-Ўмон инвестиция компанияси” МЧЖга сотилган. Ушбу компания таъсисчилигида ташкил этилган “SD Mall” МЧЖ ҳозирга қадар мажмуани бошқариб келади.
2013 йилдан 2021 йил январигача Makro супермаркетлар тармоғи Samarqand Darvoza’да фаолият юритган. Аммо ўша йилнинг 7 январь куни UzOman ва Carrefour брендини бошқарувчи Дубайлик Мажид Al Futtaim компанияси ўртасида Samarqand Darvoza ҳамда Compass савдо мажмуаларида Makro дўконлари ўрнида гипермаркетлар очиш бўйича шартнома имзоланди.
Январь ойининг охирларида “Samarqand Darvoza” ходимлари “Макро”нинг савдо майдони ва омборини электрсиз қолдирди. Шундан сўнг тармоқ судга мурожаат қилди.
Бироқ суд Makro’нинг талабларини қаноатлантирмади ва 2021 йил март ойида супермаркет тармоғи Samarqand Darvoza’дан бутунлай чиқиб кетди.
Carrefour va Magnum
2021 йил апрелида мажмуанинг биринчи қаватида Carrefour гипермаркети очилди. Француз бренди дастлаб Ўзбекистонда фаол кенгайишни режалаштирган бўлса-да, орадан кўп ўтмай мамлакат бозоридан чиқиб кетишга қарор қилди.
Carrefour дўконлари кейинчалик Қозоғистонлик “Magnum” тармоғи балансига ўтказилди. 2021 йил декабрида Ўзбекистонга кириб келган компания 2023 йил августида Cаррефоурънинг барча савдо нуқталарини сотиб олди ва уларни ўз номи остида қайта ишга туширди. Шундай қилиб, Ташкентдаги Magnum филиаллари сони еттига етди.
Аммо 2024 йилдан бошлаб Magnum фаолиятида пасайиш сезилди. Аввалига 23 февраль куни Қоратошдаги дўкон ёпилди. 2025 йил майида эса яна икки филиал — Magnum Юнусобод ва Magnum Atlas Чилонзор ёпилгани хабар қилинди. Расмий изоҳда булар бошқа манзилга кўчирилгани айтилган бўлса-да, кўчирилган манзилда аллақачон дўкон ишлаётгани сабабли амалда ёпилиш сифатида қабул қилинди.

Орадан кўп ўтмай, 2025 йил 16 июнда Samarqand Дарвозадаги Magnum ҳам фаолиятини тўхтатди. Pinkod мухбири 5 июнь куни жойига бориб, дўконнинг ёпилганини тасдиқлади. Шунингдек, Скартарисс каналида таъкидланишича, ҳозирда Магнумънинг Ўзбекистондаги расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари бутунлай ўчирилган.