Кетма-кет пасайишлардан сўнг доллар расмий курси кўтарилди
АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 45,26 сўмга кўтарилиб, 12 456,25 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 25 июндан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ долларининг курси 45,26 сўмга кўтарилиб, 12 456,25 сўмни ташкил этди.
Валюта курслари қуйидагича белгиланди:
АҚШ доллари — 12 456,25 сўм (+45,26 сўм)
Евро — 14 461,71 сўм (+223,82 сўм)
Россия рубли — 158,36 сўм (-0,02 сўм)
Фунт стерлинг — 16 952,96 сўм (+342,09 сўм)
Мазкур кўтарилиш долларнинг кетма-кет пасайишидан кейин содир бўлди. Сўнгги 30 кун ичида АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати қарийб 500 сўмга пасайган. Жумладан 24 июнь кунги курсга кўра, доллар курси сўнгги 17 ой ичидаги минимиум — 12 410,99 сўмгача пасайди. Долларнинг бундай қиймати охирги маротаба 2024 йил январь ойининг бошида қайд этилган эди.
Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди.
Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
2025 йилда — 13,566 сўм
2026 йилда — 14,244 сўм
2027 йилда — 14,957 сўм
2028 йилда — 15,704 сўм