12 692.420 so‘m

increase

100.850

14 511.240 so‘m

decrease

-34.540

158.440 so‘m

increase

4.620

12 692.420 so‘m

increase

100.850

6 кун аввал
Банк

Июнь ойида Ўзбекистондаги муаммоли кредитлар ҳажми сезиларли камайди

Июнь ойида Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 1,65 триллион сўмга камайди. Бу борадаги энг катта ижобий ўзгариш Ипотека банк ҳиссасига тўғри келиб, ундаги NPL ҳажми 1 триллион 39 миллиард сўмга қисқарди.

Июнь ойида Ўзбекистондаги муаммоли кредитлар ҳажми сезиларли камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (НПЛ – Нон-Перформинг Loans) ҳажми 1,65 трлн сўмга камайган.

Шу ой давомида 36 та банкнинг умумий кредит портфели 7,56 трлн сўмга ошган бўлиб, бу ўсиш асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келган — 5 трлн сўм.

Давлат банклари

Давлат банкларида кетма-кет учинчи ой муаммоли кредитлар ҳажми пасаймоқда. 2025 йил июль ойида 9 та давлат банкида NPL ҳажми 877 млрд сўмга камайди. Барча давлат банкларида бу кўрсаткич ижобий динамикани кўрсатди.

Энг катта камайиш Бизнесни ривожлантириш банкида кузатилиб, муаммоли кредитлар 419 млрд сўмга қисқарди. Агробанк ва Асакабанкда эса бу кўрсаткич мос равишда 168 млрд сўм ва 109 млрд сўмга камайган.

Бошқа банклар

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларда ҳам муаммоли кредитлар ҳажми камайди. Июнь ойида бу кўрсаткич 773 млрд сўмга пасайди.

Хусусан, Ипотека банкда муаммоли кредитлар 1 трлн 39 млрд сўмга қисқаргани қайд этилди. Ушбу кўрсаткич хусусий банклар орасидаги энг катта пасайиш ҳисобланади.

Бироқ айрим хусусий банкларда NPL ҳажми ошди. Капиталбанкда муаммоли кредитлар 126 млрд сўмга, TBC Bank’да 46 млрд сўмга, Anorbank’да эса 61 млрд сўмга ўсган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+