11 795.000 so‘m

decrease

-18.090

13 698.710 so‘m

increase

21.510

135.800 so‘m

increase

0.190

11 795.000 so‘m

decrease

-18.090

06 август, 11:05
Иқтисодиёт
346

Июль ойида Ўзбекистонда дефляция кузатилди

Ўзбекистонда июль ойида истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўртача 0,1 фоизга пасайди. Дефляция асосан мавсумий мева-сабзавотлар арзонлашиши ҳисобига юз берди, бироқ бензин ва айрим хизматлар қимматлашишда давом этди.

Июль ойида Ўзбекистонда дефляция кузатилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич июнь ойига нисбатан ўзгармаган, 2025 йил июлидаги 8,9 фоизга нисбатан эса 2,5 фоиз пункт паст.

Таққослаш учун, 2025 йил июль ойида нархлар 0,2 фоизга пасайган эди. Демак, бу йилги дефляция ўтган йилнинг мос ойидагига нисбатан сустроқ бўлди.

Июлдаги умумий пасайишга озиқ-овқат маҳсулотларининг 0,9 фоизга арзонлашиши сабаб бўлди. Айни пайтда ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоиз, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,5 фоизга қимматлашди.

Ой давомида бақлажон нархи 42,8 фоиз, булғор қалампири 39,4 фоиз ва помидор 24 фоизга пасайди. Шунингдек, тарвуз 20,3 фоиз, картошка 18 фоиз, қовун 14,5 фоиз, шафтоли ва бодринг 10,6 фоиздан арзонлашди.

Бундан ташқари, саримсоқ нархи 10 фоиз, нок 7,1 фоиз, узум, олма ва банан 6,6 фоиздан, тухум эса 5 фоизга тушди. Мавсумий маҳсулотлардаги ушбу пасайиш бошқа товар ва хизматлар қимматлашишини қоплаб, умумий индексни манфий ҳудудга олиб кирди.

Бироқ барча озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам арзонлашмади. Сабзи нархи бир ойда 12,6 фоиз, узун бошоқли гуруч 6,4 фоиз, юмалоқ бошоқли гуруч 6,1 фоиз, мош 4,2 фоиз ва пиёз 1,7 фоизга ошди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари орасида бензин нархининг сезиларли кўтарилиши кузатилди. АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин 10 фоиз, АИ-95 — 8,5 фоиз, АИ-92 эса 3,9 фоизга қимматлашди.

Хизматлар бозорида маиший чиқинди учун тўлов 2,7 фоиз, мобил алоқа хизматлари 2,4 фоиз ва шаҳар автобусларидаги йўл ҳақи 1,4 фоизга ошди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+