12 101.840 so‘m

increase

53.000

13 811.830 so‘m

increase

70.130

153.750 so‘m

increase

0.870

12 101.840 so‘m

increase

53.000

11 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
43

Ипотека кредити субсидияси учун аризалар 27 июлдан қабул қилинади

2026 йил учун фойдаланилмай қолган ипотека кредити субсидиясига ариза топшириш жараёни 27 июль куни соат 15:00 да бошланади. 

Аризалар Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ҳамда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

Субсидия ва уни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот билан Pinkod мақоласида танишиш мумкин:

Ипотека кредити субсидияси учун аризалар 27 июлдан қабул қилинади
Фото: AI/Pinkod.uz

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун аризаларни қабул қилиш 27 июль соат 15:00 дан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аризалар ипотека кредитлари бўйича субсидия тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида илгари тақдим этилган, бироқ хабарнома муддати давомида фойдаланилмаган қисм ҳисобидан қабул қилинади.

Талабгорлар ижтимоий мезонлар асосидаги баҳолаш тизимида камида 30 балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи банклардан камида биттасининг ички талабларига мос бўлиши лозим.

Шунингдек, ариза берувчининг, жумладан унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакат ҳудудида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаслиги керак. Талабгорнинг ўртача ойлик даромади ҳам белгиланган мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Ҳарбий хизматчилар эса аризани бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали топширади.

Ариза топшириш ва баҳолаш жараёнида OneID тизими орқали банкларга кредит тарихини текшириш учун рухсат берилган бўлиши керак. Агар кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов қўйилган бўлса, банклар уни ўрганолмайди ва ариза рад этилиши мумкин.

Дастурда иштирок этувчи банклар:

  • Агробанк

  • Алоқабанк

  • Асакабанк

  • Asia Alliance Bank

  • Бизнесни ривожлантириш банки

  • Hamkorbank

  • Ipak Yuli Bank

  • Ипотекабанк

  • Микрокредитбанк

  • Orient Finans Bank

  • Трастбанк

  • Туронбанк

  • Халқ банки

  • Ўзмиллийбанк

  • Ўзсаноатқурилишбанк

Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра даромад ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

Талабгор ва унинг яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромади қуйидаги чегараларда бўлиши керак:

  • Қорақалпоғистон ва вилоятларда — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (3,431 млн — 10,168 млн сўм)

  • Тошкент шаҳрида — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (3,431 млн — 11,693 млн сўм)

Субсидия ва уни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот билан Pinkod мақоласида танишиш мумкин:


Уй-жой хариди учун субсидия олиш тартиби қандай?


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+