Ипотека кредити субсидияси учун аризалар 16 мартдан қабул қилинади
2026 йил учун ипотека кредити субсидиясига ариза топшириш жараёни 16 март куни соат 14:00 да бошланади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ҳамда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Субсидия ва уни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот билан Pinkod мақоласида танишиш мумкин:

2026 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олишга аризалар 16 март куни соат 14:00 дан қабул қилина бошлайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Талабгорлар ижтимоий мезонлар асосидаги баҳолаш тизимида камида 30 балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи банклардан камида биттасининг ички талабларига мос бўлиши лозим.
Шунингдек, ариза берувчининг, жумладан унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакат ҳудудида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаслиги керак. Талабгорнинг ўртача ойлик даромади ҳам белгиланган мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, myGov мобил иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Ҳарбий хизматчилар эса аризани бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали топширади.
Ариза топшириш ва баҳолаш жараёнида OneID тизими орқали банкларга кредит тарихини текшириш учун рухсат берилган бўлиши керак. Агар кредит тарихини олишга вақтинчалик чеклов қўйилган бўлса, банклар уни ўрганолмайди ва ариза рад этилиши мумкин.
Дастурда иштирок этувчи банклар:
- Агробанк
- Алоқабанк
- Асакабанк
- Asia Alliance Bank
- Бизнесни ривожлантириш банки
- Hamkorbank
- Ipak Yuli Bank
- Ипотекабанк
- Микрокредитбанк
- Orient Finans Bank
- Трастбанк
- Туронбанк
- Халқ банки
- Ўзмиллийбанк
- Ўзсаноатқурилишбанк
Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра даромад ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.
Талабгор ва унинг яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромади қуйидаги чегараларда бўлиши керак:
- Қорақалпоғистон ва вилоятларда — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (3,431 млн — 10,168 млн сўм)
- Тошкент шаҳрида — МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (3,431 млн — 11,693 млн сўм)
Субсидия ва уни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот билан Pinkod мақоласида танишиш мумкин:
Уй-жой хариди учун субсидия олиш тартиби қандай?









