11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 29 дақиқа ичида
Банк
45

Ипотека-банк бошқаруви раисига иккита янги ўринбосар тайинланди

Михаил Данилин ва Мартон Ратки Ипотека-банк OTP Group бошқаруви раисининг янги ўринбосарлари этиб тайинланди. Улар мос равишда ахборот технологиялари ҳамда стратегия ва молия блокларига раҳбарлик қилади. Ҳар икки тайинлов Марказий банк билан келишилгандан сўнг кучга киради.

Ипотека-банк бошқаруви раисига иккита янги ўринбосар тайинланди
Михаил Алексеевич Данилин | Мартон Миклош Ратки

Ипотека-банк OTP Group бошқаруви таркибида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда банкнинг корпоратив ахборотида қайд этилган.

Хусусан, Михаил Алексеевич Данилин банк бошқаруви раисининг ўринбосари — ахборот технологиялари блоки раҳбари этиб тайинланди. У банкнинг IT йўналишига масъул бўлади.

Мартон Миклош Ратки (Márton Miklós Rátky) эса бошқарув раисининг ўринбосари — стратегия ва молия блоки раҳбари лавозимини эгаллайди.

Ҳар икки тайинлов Ўзбекистон Марказий банки билан келишилгандан кейин расман кучга кириши белгиланган.

Банк раҳбариятидаги ўзгаришлар

Ипотека-банкда сўнгги ойларда бошқарув таркиби бир неча бор янгиланди.

Жумладан, 2026 йил 27 июлдан Адам Сентпетери банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган эди. У 3 июндан буён ушбу лавозим вазифасини вақтинча бажариб келган. Бунгача Сентпетери банк бошқаруви раисининг ўринбосари сифатида стратегия ва молия блокини бошқарган.

Маълумот учун, Ипотека-банк 2023 йил июнь ойида Венгриянинг OTP Group таркибига кирган. Ўшанда OTP Bank банк акцияларининг 73,71 фоизини сотиб олган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+