12 927.170 so‘m

increase

36.740

14 717.580 so‘m

decrease

-3.290

155.730 so‘m

decrease

-0.310

12 927.170 so‘m

increase

36.740

3 кун аввал
Иқтисодиёт

Иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йил март ойида автомобиль нархларида умумий 100 дан 3 000 долларгача пасайиш кузатилди. Хусусан, Kia Sorento $3 000 га, Equinox $2 400 га, BYD Han $1 100 га ва Onix $1 000 га арзонлашган.

Иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2025 йил март ойида иккиламчи автомобиль бозорининг ҳолати ўрганилди.

Таҳлил натижалари автомобиль нархларида умумий тушиш тенденцияси кузатилаётганини кўрсатмоқда.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар

Маҳаллий ишлаб чиқарилган оммабоп автомобиллар нархларида 2025 йил январь ойига нисбатан пасайиш давом этди. Аксарият моделларда арзонлашиш қайд этилди:

Onix:

  • Кўп фойдаланилгани – $1 000 га ($13 172 → $12 170)
  • Кам фойдаланилгани – $400 га ($14 900 → $14 500)

Lacetti:

  • Кўп фойдаланилгани – $300 га ($13 500 → $13 200)
  • Ўртача фойдаланилгани – $200 га ($14 500 → $14 300)
  • Кам фойдаланилгани – $150 га ($15 000 → $14 850)

Cobalt:

  • Ўртача фойдаланилгани – $339 га ($12 339 → $12 000)
  • Кўп фойдаланилгани – $100 га ($11 600 → $11 500)
  • Кам фойдаланилгани – $70 га ($12 750 → $12 680)

Nexia:

  • Ўртача фойдаланилгани – $600 га ($11 500 → $10 900)
  • Кўп фойдаланилгани – $284 га ($10 784 → $10 500)

Spark:

  • Ўртача фойдаланилгани – $100 га ($10 500 → $10 400)
  • Кўп фойдаланилгани – $100 га ($9 600 → $9 500)

Damas:

  • Ўртача фойдаланилгани – $134 га ($8 000 → $7 866)
  • Кам фойдаланилгани – $61 га ($8 061 → $8 000)

Маҳаллий люкс автомобиллар

Маҳаллий люкс сегментдаги автомобилларнинг иккиламчи бозордаги нархлари ҳам пасайди:

Equinox:

  • Кам фойдаланилгани – $2 400 га ($35 500 → $33 100)
  • Ўртача фойдаланилгани – $1 000 га ($31 000 → $30 000)
  • Кўп фойдаланилгани – $466 га ($27 300 → $26 834)

Malibu:

  • Кам фойдаланилгани – $313 га ($32 313 → $32 000)
  • Ўртача фойдаланилгани – $150 га ошган ($29 150 → $29 300)
  • Кўп фойдаланилгани – ўзгариш йўқ ($26 000)

Tracker:

  • Кўп фойдаланилгани – $723 га ($16 923 → $16 200)
  • Ўртача фойдаланилгани – $382 га ($17 882 → $17 500)
  • Кам фойдаланилгани – ўзгариш кузатилмади ($18 000)

Электромобиллар

Янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар сегментида нархлар сезиларли даражада арзонлашди:

BYD E2:

  • Янги – $800 га ($16 800 → $16 000)

BYD Han:

  • Ўртача фойдаланилгани – $1 100 га ($35 000 → $33 900)
  • Янги – $650 га ($32 150 → $31 500)

BYD Song Plus DM-i Champion:

  • Ўртача фойдаланилгани – $1 200 га ($25 500 → $24 300)
  • Янги – $600 га ($28 200 → $27 600)

BYD Song Plus EV Champion:

  • Янги – $675 га ($28 000 → $27 325)
  • Ўртача фойдаланилгани – $500 га ($26 000 → $25 500)

BYD Yuan Up:

  • Янги – $200 га ($20 800 → $20 600)
  • Ўртача фойдаланилгани – $225 га ($19 000 → $18 775)

Хорижий автомобиллар

Март ойида хорижий автомобиллар сегментида айниқса Kia брендининг моделлари бўйича нархлар кескин тушди:

Kia Sorento:

  • Кўп фойдаланилгани – $3 000 га ($38 000 → $35 000)
  • Кам фойдаланилгани – $3 000 га ($47 500 → $44 500)

Kia Sportage:

  • Кам фойдаланилгани – $1 750 га ($31 750 → $30 000)
  • Кўп фойдаланилгани – $1 233 га ($29 733 → $28 500)
  • Ўртача фойдаланилгани – $678 га ($31 178 → $30 500)

Kia K5:

  • Ўртача фойдаланилгани – $1 200 га ($27 500 → $26 300)
  • Кўп фойдаланилгани – $900 га ($26 000 → $25 100)

Kia Seltos:

  • Ўртача фойдаланилгани – $1 350 га ($26 000 → $24 650)
  • Кўп фойдаланилгани – $500 га ($24 000 → $23 500)
  • Кам фойдаланилгани – $550 га ($25 800 → $25 250)

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+