“Ҳаёт Банк” собиқ бошқаруви раиси микромолия банкига раҳбар этиб тайинланди
Банк соҳасида 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Зохид Алимов “TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI”га бошқарув раиси этиб сайланди. Тажрибали банкир бунгача бир қатор банкларнинг бошқарув лавозимларида фаолият юритган.

“TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Алимов Зохид Закиржанович жамият бошқаруви раиси этиб сайланди. У Марказий банк билан келишилган санадан бошлаб ушбу лавозимда иш бошлайди.
Зохид Алимов 1984 йил туғилган. 2005 йил Тошкент молия институтини “Бухгалтерия хисоби ва аудит” йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2002-2006 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида, 2006-2019 йилларда “Капиталбанк” АТБ тизимида, хусусан, бошқарув раиси маслаҳатчиси, амалиёт бўлими бошлиғи, Сергели филиали бошқарувчиси лавозимларида, шунингдек, 2019-2020 йиллар “Каpital Sug’urta” АЖнинг бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил июль ойига қадар Anorbank АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2023 йилда эса шу йили ташкил этилган “Ҳаёт Банк”нинг илк бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
Бундан ташқари, у 2024 йилда “Ҳаёт Банк” АЖ кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам ишлаган.
Мавзуга доир: Капиталбанк ва “Ҳаёт Банк” собиқ раҳбарлари микромолия секторига кирди.









