Эндиликда фуқаролар кредит тарихини текшириш учун кимларга розилик берганини кўра олади
КАТМ кредит бюроси 15 ноябрдан “Менинг розиликларим” хизматини тест режимида ишга туширди.
Фуқаролар унинг ёрдамида кредит ташкилотларига ўз кредит тарихини ўрганиш учун берган розиликларини текшириши ва бошқариши мумкин.
Ҳозирча тизимда фақат янги хизмат ишга тушганидан кейин берилган розиликлар акс этади.

Ўзбекистонда фуқароларга ўз кредит тарихини ўрганиш учун кредит ташкилотларига берган розиликларини назорат қилиш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” (КАТМ) кредит бюроси маълум қилди.
“Менинг розиликларим” деб номланган хизмат 2026 йил 15 ноябрдан тест режимида ишламоқда. Ундан КАТМ мобил иловаси ҳамда кредит бюросининг расмий веб-сайтидаги UCIN портали орқали фойдаланиш мумкин.
Янги хизмат фуқароларга қайси кредит ташкилотларига ўз кредит тарихини ўрганиш учун розилик берганини текшириш имконини беради. Тизимда розиликнинг рўйхатдан ўтган рақами ва санаси ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
Шунингдек, фойдаланувчилар ўзлари берган розиликларни бошқариши мумкин бўлади.
Бироқ хизматнинг муҳ









