12 168.980 so‘m

increase

40.960

14 588.170 so‘m

increase

169.170

159.890 so‘m

increase

1.370

12 168.980 so‘m

increase

40.960

26 сентябрь, 2025
Иқтисодиёт
360

Доллар расмий курси янги минимумга тушди

29 сентябрдан амалда бўладиган АҚШ долларининг расмий курси 61,04 сўмга пасайиб, 12 138,67 сўмни ташкил этди. 

Охирги маротаба шундай даражадаги пасайиш 2023 йил 8 сентябрда, яъни икки йил аввал кузатилган эди. 

Умуман олганда, сўм курси бир ой ичида 342 сўмга, йил бошидан эса 766,24 сўмга мустаҳкамланди.

Доллар расмий курси янги минимумга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда доллар курсининг сезиларли пасайиши давом этмоқда. 

Марказий банк маълумотига кўра, 29 сентябрдан амалда бўладиган АҚШ долларининг расмий курси 61,04 сўмга пасайиб, 12 138,67 сўмни ташкил этди. Бу миллий валютанинг сўнгги йилларда энг катта мустаҳкамланишларидан бири бўлди.

Охирги маротаба шундай даражадаги пасайиш 2023 йил 8 сентябрда, яъни икки йил аввал кузатилган эди. Шунингдек, доллар ўзининг энг юқори қайд этилган қийматидан (13 003,95 сўм) сезиларли даражада — 865 сўмга арзонлади.

Умуман олганда, сўм курси бир ой ичида 342,03 сўмга, йил бошидан эса 766,24 сўмга мустаҳкамланди.

Курс нега пасаймоқда?

Доллар курсининг пасайишига глобал жиҳатдан АҚШ Федерал резерв тизими томонидан асосий ставканинг сўнгги 9 ой ичида илк бор туширилиши, шунингдек келажакда яна икки марта пасайтирилиш ҳақидаги кутилмалар таъсир қилмоқда.

Бироқ сўмнинг мустаҳкамланишига таъсир этувчи асосий омиллар ички ва ташқи шароитлар билан боғлиқ. Жумладан, 2025 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон $8,4 млрдлик олтин экспортини амалга оширди. Бу кўрсаткич олдинги йиллардаги йиллик натижалардан ҳам юқори.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ҳам ортишда давом этмоқда. Жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич $12,1 млрдни ташкил қилди.

Маълумот учун, Kap Depo инвестиция компанияси октябрь ойи охирига келиб доллар 12 400 сўм атрофида шаклланиши, йил якунида эса 12 510-12 620 сўм диапазонида бўлишини кутмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+