12 168.980 so‘m

increase

40.960

14 588.170 so‘m

increase

169.170

159.890 so‘m

increase

1.370

12 168.980 so‘m

increase

40.960

03 сентябрь, 2025
Иқтисодиёт
331

Доллар расмий курси яна 12 400 сўмдан пастга тушди

4 сентябрь куни амалда бўладиган доллар курси 48 сўм 35 тийинга арзонлаб, 12 374,55 сўмни ташкил қилди.  Бу сўнгги икки ҳафта ичида иккинчи маротаба доллар курсининг 12 400 сўмдан пастга тушишидир.

Доллар расмий курси яна 12 400 сўмдан пастга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Доллар расмий курси чоршанба куни яна сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Кун давомида АҚШ доллари 48 сўм 35 тийинга арзонлаб, 4-сентябрь куни амалда бўладиган курс 12 374,55 сўм этиб белгиланди. Бу сўнгги икки ҳафта ичида иккинчи маротаба доллар курси 12 400 сўмдан пастга тушишидир.

Бошқа асосий валюталар ҳам сўмга нисбатан бироз пасайди. Хусусан, евро 32 сўм 76 тийинга арзонлаб 14 425 сўмни, фунт стерлинг эса 54,89 сўмга тушиб 16 591,8 сўмни ташкил этди.

2025 йил август ойида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланишда давом этди. Миллий валюта бир ой ичида 109,32 сўмга (0,87%) қимматлашиб, 12 482,38 сўмни ташкил этди.

Ойнинг биринчи ярмида курс 12 720–12 500 сўм оралиғида шаклланган бўлса, иккинчи ярмида сўм кескин мустаҳкамланиб, 276 сўмдан кўпроқ ошди ва 2023 йил 7 декабрдан буён энг юқори даражага чиқди. Бироқ охирги кунларда курс яна 176,58 сўмга кўтарилиб, аввалги пасайишни қисман қоплади.

Умуман олганда, дастлабки саккиз ой давомида миллий валюта долларга нисбатан 3,39 фоиз ёки 438 сўмга мустаҳкамланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+