12 011.650 so‘m

increase

48.490

13 462.660 so‘m

increase

72.300

143.170 so‘m

increase

0.840

12 011.650 so‘m

increase

48.490

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
31

Доллар курси йил бошидаги даражадан ошиб, қарийб уч ойлик максимумга чиқди

17 октябрдан долларнинг расмий курсини 44,25 сўмга оширилиб, 12 055,90 сўм этиб белгиланади. Сўнгги икки кунда АҚШ валютаси жами 92,74 сўмга ёки 0,78 фоизга қимматлашди. Натижада доллар йил бошидаги даражадан 30,57 сўмга юқорилаб, 24 июлдан бери энг юқори кўрсаткичга чиқди.

Доллар курси йил бошидаги даражадан ошиб, қарийб уч ойлик максимумга чиқди

Марказий банк 17-октабрдан доллар курсини 12 055,90 сўм этиб белгилади. Шу тариқа АҚШ валютаси йил бошидаги даражадан 0,25 фоизга ошиб, қарийб уч ойлик энг юқори кўрсаткичга чиқди.

Регулятор маълумотларига кўра, янги расмий курс аввалги кунга нисбатан 44,25 сўмга юқорилаган. Бир кун олдин ҳам доллар 48,49 сўмга қимматлашган эди. Натижада сўнгги икки кунлик ўсиш 92,74 сўм ёки 0,78 фоизни ташкил этди.

Таққослаш учун, йил бошида бир доллар 12 025,33 сўмга тенг бўлган. Янги курс ушбу кўрсаткичдан 30,57 сўмга юқори. Бу йил давомида доллар курсининг пасайиши ҳисобига шаклланган фарқ тўлиқ ёпилганини англатади.

Бундан ташқари, доллар 24 июлдан бери энг юқори даражага чиқди. Ўша куни расмий курс 12 101,84 сўмни ташкил этган, кейинги даврда эса пасайган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+