12 242.170 so‘m

increase

17.010

14 522.890 so‘m

decrease

-37.280

159.900 so‘m

decrease

-2.110

12 242.170 so‘m

increase

17.010

8 соат аввал
Иқтисодиёт
60

Доллар курси кетма-кет еттинчи кун кўтарилди

Марказий банк эълон қилган янги курсга кўра, доллар сўмга нисбатан кетма-кет еттинчи кун қимматлаб, 12 258 сўмга етди.

Доллар курси кетма-кет еттинчи кун кўтарилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 4 февралдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.

Унга кўра, АҚШ доллари 16,21 сўмга қимматлаб, 1 доллар учун 12 258 сўмни ташкил этди. Шу тариқа, доллар расмий курси кетма-кет еттинчи кун ўсишни давом эттирмоқда. Ушбу давр ичида АҚШ валютаси сўмга нисбатан жами 173 сўмга қимматлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йилда ҳам доллар курси йилни кескин кўтарилиш билан бошлаган эди. Феврал ойининг ўрталарига келиб курс энг юқори даражага — 13 004 сўмга етди. Бу кўрсаткич Ўзбекистон тарихида долларнинг энг юқори расмий курси сифатида қайд этилган.

Кейинги ойлар давомида эса сўмнинг мустаҳкамланиши кузатилди. Йил якунига келиб доллар курси 12 025,33 сўмгача пасайди. Шу тариқа, 2025 йил давомида сўм долларга нисбатан 879,6 сўмга ёки 6,8 фоизга мустаҳкамланди. Энг паст курс эса йил давомида 11 880 сўм атрофида қайд этилган.

Доллар курси бўйича қандай прогнозлар бор?

Валюта курсини аниқ башорат қилиш деярли имконсиз. Масалан, S&P Global аввалроқ доллар курси 13 566 сўмгача кўтарилишини прогноз қилган эди, бироқ амалда курс йил охирига келиб 12 минг сўм атрофида шаклланди.

Шунга қарамай, айрим институтлар ўз прогнозларини эълон қилган. Жумладан, 2026 йилги давлат бюджетида доллар курси ўртача 12 350 сўм даражасида бўлиши кутилмоқда.

S&P Global’нинг янгиланган прогнозига кўра, 2026 йил якунига келиб доллар курси 12 592 сўмни ташкил этиши мумкин.

Евроосиё тараққиёт банки ҳам курс бўйича баҳоларини тақдим этган:

  • 2026 йил охири — 12 800 сўм

  • 2027 йил охири — 14 100 сўм

  • 2028 йил охири — 15 100 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+