11 774.920 so‘m

increase

9.710

13 588.260 so‘m

increase

1.800

139.170 so‘m

decrease

-0.180

11 774.920 so‘m

increase

9.710

Якин 14 дақиқа ичида
Иқтисодиёт
68

Давлат 9 компаниядаги улушини 477 млрд сўмга сотувга қўйди

Давлат активларини бошқариш агентлиги бир вақтнинг ўзида тўққизта акциядорлик жамиятидаги давлат улушларини сотмоқда. Пакетларнинг жами бошланғич нархи 476,9 млрд сўмни ташкил этади, энг қиммат актив эса 197,5 млрд сўмга баҳоланган “Ўзагросуғурта”дир.

Давлат 9 компаниядаги улушини 477 млрд сўмга сотувга қўйди

“Тошкент” фонд биржасининг махсус савдо платформасидаги амалдаги таклифларга кўра, давлат тўққизта компаниядаги акциялар пакетларини жами 476,9 млрд сўм бошланғич нархда сотувга қўйган.

Энг қиммат пакет — “Ўзагросуғурта”нинг 99,46% акцияси. 33 млн донадан ортиқ оддий акциядан иборат пакетнинг бошланғич нархи 197,5 млрд сўм этиб белгиланган. Таклиф 24 сентябргача амал қилади.

Кейинги йирик пакет “Бухоронефтгазпармалаш”га тегишли. Компаниянинг 51,27% акцияси 92,2 млрд сўмга баҳоланган. “Сувмаш”нинг 47% улуши — 58,6 млрд сўм, “Қашқадарё технологик транспорт”нинг 48,66% улуши эса 51 млрд сўм бошланғич нархда сотилмоқда.

Бундан ташқари, давлат “Қурилишмашлизинг”нинг 97,68% улушини 35,1 млрд сўмга, “ЎЗВАГОНТАЪМИР”нинг 39% акциясини 29,85 млрд сўмга ва “Иссиқликэлектрлойиҳа”нинг 22,28% улушини 9,96 млрд сўмга таклиф қилмоқда.

“UzMED-lizing”даги 83,33% давлат улуши 2,12 млрд сўмга, “Подъёмник”даги 9,78% пакет эса қарийб 550 млн сўмга баҳоланган.

Сотувдаги активлар орасида “Бухоронефтгазпармалаш”нинг баҳоси алоҳида эътибор тортади. Компаниянинг 2026 йил биринчи ярим йиллиги охиридаги жами активлари 92,6 млрд сўм, ўз капитали эса 84,3 млрд сўмни ташкил этган. Давлат компаниянинг атиги 51,27% акциясини 92,2 млрд сўмга баҳоламоқда.

Бу нархдан келиб чиқилса, “Бухоронефтгазпармалаш”нинг 100% акциялари қиймати қарийб 180 млрд сўмга тенг бўлади. Бу компаниянинг балансдаги ўз капиталидан қарийб 2,1 баробар юқори.

Айни пайтда компаниянинг молиявий натижалари пасайган. 2026 йилнинг биринчи ярмида “Бухоронефтгазпармалаш” 52,9 млрд сўм соф тушум олган — бир йил аввал бу кўрсаткич 71,3 млрд сўм эди. Соф фойда эса 3,58 млрд сўмдан 2,21 млрд сўмга, яъни қарийб 38%га камайган.

Савдодаги пакетларнинг муддати бир хил эмас. “Сувмаш”, “ЎЗВАГОНТАЪМИР” ва “Иссиқликэлектрлойиҳа” бўйича таклифлар 18 сентябрда, “Ўзагросуғурта”, “Бухоронефтгазпармалаш”, “Қашқадарё технологик транспорт” ва “Подъёмник” бўйича эса 24 сентябрда якунланади. “Қурилишмашлизинг” ва “UzMED-lizing” бўйича аризалар 13 октябргача қабул қилинади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+