Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
11-12 июль — шанба ва якшанба кунлари қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Агробанк;
- Анорбанк;
- APEX BANK;
- Асакабанк;
- Asia Alliance bank;
- Бизнесни ривожлантириш банки;
- Гарант банк;
- Ҳамкорбанк;
- Ҳаёт банк;
- InFinBank;
- Ипотека-банк;
- Ipak Yuli Bank;
- Капиталбанк;
- Микрокредитбанк;
- Ориэнт Финанcе банк;
- Пойтахт банк;
- Трастбанк;
- Тенге банк;
- Халқ банки;
- Садерат банк;
- Ўзмиллийбанк;
- Ўзсаноатқурилишбанк.
Бунда иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.









