Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
4-5 апрель — шанба ва якшанба кунлари қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Агробанк;
- APEX BANk;
- Ўзмиллийбанк;
- Tenge bank;
- Ҳамкор банк;
- Анорбанк;
- Гарантбанк;
- Ҳаёт банк
- Асакабанк;
- Универсалбанк;
- Ўзсаноатқурилишбанк;
- Трастбанк;
- Orient Finance bank;
- Ипотека банк;
- Садерат банк;
- InfinBank;
- Asia Alliance bank;
- Бизнесни ривожлантириш банки;
- Микрокредитбанк;
- Халқ банки;
- Алоқабанк;
- Ипак Yuli Banki;
- Капитал банк.
Бунда иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.









