12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

14 871.640 so‘m

decrease

-106.470

159.750 so‘m

decrease

-2.910

12 653.480 so‘m

decrease

-109.050

21 соат аввал
Иқтисодиёт

Coca-Cola, “Ипотека банк”, Click — Ўзбекистондаги энг йирик сотув битимлари сафида кимлар бор?

Жорий ҳафта Ўзбекистон Fintech бозорида муҳим воқеа рўй берди. 

Мамлакатнинг энг йирик тўлов ташкилотларидан бири — Click’нинг 49 фоиз улушини Қозоғистоннинг Halyk Bank’ига 176,4 миллион долларга сотиш бўйича келишувга эришилди. 

Бу битим сўнгги йиллардаги энг қиммат сотувлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади.

Coca-Cola, “Ипотека банк”, Click — Ўзбекистондаги энг йирик сотув битимлари сафида кимлар бор?
Фото: AI / Pinkod.uz

Жорий ҳафта Ўзбекистон Fintech бозорида жуда муҳим воқеа рўй берди. Мамлакатдаги энг йирик тўлов операторларидан бири — Click ва Қозоғистоннинг етакчи молиявий институти Halyk Bank ўртасида катта миқёсли битим амалга оширилди.

Ўзаро келишувга кўра, Halyk Bank Click компаниясининг 49 фоиз улушини 176,4 миллион долларга харид қилади. Шу билан бирга, Click Қозоғистон банкининг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge bank’нинг 49 фоиз улушини 60,8 миллион долларга сотиб олади.

Бу битим нафақат молиявий жиҳатдан катта аҳамиятга эга, балки стратегик нуқтаи назардан ҳам муҳим саналади. Halyk Bank — Қозоғистондаги энг йирик банк ҳисобланади ва 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги барча тижорат банкларидан деярли икки баробар кўпроқ фойда олган.

Click эса 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлиб, мамлакатдаги энг машҳур тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритади.

Битим доирасида Click компаниясининг умумий баҳоси 360 миллион доллар, Tenge bank эса 124 миллион доллар деб баҳоланди. Бундай нархлаш уларни Ўзбекистондаги энг йирик тижорат битимларидан бирига айлантиради.

Click — энг йирик сотувлар қаторида

Click билан боғлиқ келишув сўнгги йиллардаги энг қиммат сотувлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Bankir Telegram каналида келтириб ўтилган

Қуйида мамлакатда амалга оширилган энг йирик тижорат битимлари билан танишиш мумкин:

  1. Ипотека банк” — Давлат улуши 324 млн долларга сотилган (энг йирик очиқ эълон қилинган битим).
  2. Coca-Cola Uzbekistan — 57,1% улуш Туркиянинг Coca-Cola İçecek A.Ş. компаниясига 252 млн долларга сотилган.
  3. Фарғонаазот — 99,01% улуши Сингапурнинг Indorama компаниясига 140 млн долларга сотилган. Қўшимча равишда 100 млн доллар инвестиция киритиш мажбурияти бор эди.
  4. Click — 49% улушини 176,4 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришилган.
  5. Hyatt Regency Tashkent — 87 млн доллар (шу жумладан 12 млн доллар сармоя киритиш шарти билан).
  6. TBC Bank — Payme’нинг  49% улушини 55,7 млн долларга харид қилган. Payme умумий баҳоси 113,6 млн доллар бўлган.
  7. Tenge bank — 49% улуши Click томонидан 60,8 млн долларга харид қилиниши бўйича келишувга эришилган.
  8. Paynet — Humo’нинг 100% улушини 65 млн долларга сотиб олган.
  9. UzAuto Trailer — Россия компаниясига 49 млн долларга сотилган.

Бошқа кичик битимлар

Йирик битимлардан ташқари, сўнгги вақтларда яна бир қанча локал ва ўрта даражадаги сотиб олишлар ҳам амалга оширилган:

  • “Анорбанк” — Энергетика вазирлиги биноларини 34 млн долларга харид қилди.
  • International меҳмонхонаси — Тошкент марказида 26 млн доллар (шундан 14,7 млн евро қарз ҳисобига) эвазига Smart Fast Stroy томонидан сотиб олинган. Кейинчалик Россиянинг Azimut меҳмонхона тармоғига ўтган (битим нархи ошкор этилмаган).
  • Lotte City HotelAlfa Invest суғурта компанияси томонидан 20 млн долларга харид қилинган.
  • Poytaxtbank — Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган ушбу банк Bond Investments Limited LLC (БАА) томонидан 10 млн долларга сотиб олинган.

Кейинги кутилayotgan йирик битим: Mobiuz

2024 йил 9 июн куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Universal Mobile Systems (Mobiuz) компанияси устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнини бошлаганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Mobiuz мобил алоқа операторини 300 млн долларга сотишни режалаштирмоқда. Bloomberg манбаларининг маълум қилишича, жараёнга Яқин Шарқ ва Европадан инвесторлар жалб қилиниши мумкин.

Шунингдек, агар Mobiuz бошқа операторлар билан бирлашиш эҳтимоли юзага келса, давлат потенциал харидорни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+