Click, Payme ёки Paynet: 2024 йилда қайси тўлов ташкилоти кўпроқ фойда кўрди?
Бугунги кунда Click, Payme ва Paynet компаниялари тўлов соҳасида етакчи брендлардан ҳисобланади. Улар миллионлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатибгина қолмай, катта даромад ва фойда билан ҳам ажралиб турмоқда.
Pinkod мазкур тўлов ташкилотларининг 2024 йилдаги молиявий натижалари билан танишиб чиқди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамли молиявий технологиялар — яъни fintech — жадал ривожланмоқда. Айниқса, тўлов ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган мобил иловалар орқали фойдаланувчилар турли хизматлар учун бир неча сонияларда тўлов амалга ошириши, банкка бормасдан, молиявий операцияларни смартфон орқали бажариши мумкин бўлди.
Бугунги кунда Click, Payme ва Paynet компаниялари тўлов соҳасида етакчи брендлардан ҳисобланади. Улар миллионлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатибгина қолмай, катта даромад ва фойда билан ҳам ажралиб турмоқда.
Pinkod мазкур тўлов ташкилотларининг 2024 йилдаги молиявий натижалари билан танишиб чиқди.
Click АЖ — 295,1 миллиард сўм соф фойда
Click компанияси 2024 йилни 295,1 миллиард сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу 2023 йилдаги 205,2 миллиард сўмлик натижага нисбатан 43,8 фоиз ўсишни англатади.
Компания жами активлари йил якунига кўра 433,5 млрд сўмни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 66,1 фоизга ўсган
Ҳисоботда таъкидланишича, компания 2024 йилда 837,1 миллион сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган.

Payme АЖ — 274,3 миллиард сўм фойда
Payme 2024 йилда 274,3 миллиард сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилги 202,5 миллиард сўмлик кўрсаткичга нисбатан 35,5 фоизлик ўсиш демакдир.
Компаниянинг умумий соф тушуми эса 492,1 миллиард сўмни ташкил этди. Бу эса 2023 йилга нисбатан 43,8 фоизга ошган.
Эътиборга молик жиҳатлардан бири — компаниянинг давлат бюджетига тўлаган солиқ миқдоридир.
2024 йилда Payme томонидан тўланган солиқ 2,3 миллиард сўмга етиб, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 1 084 фоизга ошган.
Paynet АЖ — 281,5 миллиард сўм соф фойда
Paynet компанияси 2024 йилда 281,5 миллиард сўм соф фойда билан йилни якунлади. Бу 2023 йилга нисбатан 153,5 миллиард сўмга ёки 119,9 фоизга кўпроқдир. Ушбу ўсиш Paynet’нинг бозордаги позициясини янада мустаҳкамлаганини билдиради.
Компаниянинг йиллик соф тушуми эса 1 триллион 135 миллиард сўмга етди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 53 фоизлик ўсишни англатади.