11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

1 кун аввал
Банк
54

Click АЖ тақсимланмаган фойдасидан 36 млрд сўмни дивидендлар тўлашга йўналтирди

14 ноябрь куни Click АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Унда компаниянинг 186 млрд сўмлик тақсимланмаган соф фойдасидан дивиденд тўлаш масаласи кўриб чиқилиб, 36 млрд сўмни акциядорларга тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Click АЖ тақсимланмаган фойдасидан 36 млрд сўмни дивидендлар тўлашга йўналтирди
Фото: AI / Pinkod.uz

14 ноябрь куни Click АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компаниянинг тақсимланмаган соф фойдасидан дивиденд тўлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда Жамиятнинг Ҳисоб комиссияси уч кишидан иборат таркибда тасдиқланди:

  • Булах Алексей Сергеевич,
  • Массино Евгения Валеревна,
  • Файзиев Рустам Муроджонович.

Мазкур шахслар орасида Рустам Файзиев Click’нинг ҳамтаъсисчиларидан бири ҳисобланади. 

Click — Ўзбекистондаги энг йирик тўлов ташкилотларидан бири ҳисобланиб, унга 2011 йилда уч нафар ҳамкор — мактабдошлар Улуғбек Рустамов, Рустам Файзиев ҳамда уларнинг банк соҳасидаги таниши Баходир Абдукадиров томонидан асос солинган.

Йиғилиш якунига кўра, Click’нинг 186 миллиард 625 миллион 463 минг сўм миқдоридаги тақсимланмаган соф фойдаси бўйича қарорлар қабул қилинди. Унга кўра, 36 миллиард сўм дивидендлар тўлаш учун ажратилди, қолган 150 миллиард 625 миллион 463 минг сўм эса тегишли кейинги қароргача тақсимланмаган ҳолда қолдирилди.

Акциядорларга тўланадиган дивиденд миқдори ҳар бир жойлаштирилган акция учун 1 800 сўм этиб белгиланди. Дивидендлар пул шаклида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачиси орқали, амалдаги қонунчилик талаблари асосида тўланади. Дивиденд тўлаш 2025 йил 14 ноябрдан бошланади ва 60 кун давом этиб, 2026 йил 12 январда якунланади.


Аввалроқ Click ва Қозоғистоннинг йирик банки Halyk банки ўртасида келишув имзоланган эди

Келишувга кўра, Halyk Bank Click компаниясининг 49 фоиз акцияларини $176,4 миллион эвазига сотиб олади. Ўз навбатида, Click акциядорлари Halyk Bank’нинг Ўзбекистондаги шўба банки — Tenge Bank АТБнинг 49 фоиз акцияларини $60,76 миллион эвазига харид қилади. Мазкур битим 4 ойдан бери регуляторлар томонидан тасдиқланишни кутмоқда. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+