ChatGPT’нинг янги модели Илон Маскнинг Grokipedia энсклопедиасини манба сифатида келтира бошлади
Guardian текширувига кўра, ChatGPT’нинг сўнгги модели GPT-5.2 ўндан ортиқ саволларга жавоб беришда камида тўққиз марта Илон Маскга тегишли Grokipedia’ни манба сифатида келтирган.
Ушбу манба аввалроқ тарафкаш ва ишончсиз ахборот тарқатгани учун танқид қилинган.
Тадқиқотчилар Grokipedia маълумотларининг AI жавобларига сезилмас тарзда сингиб бориши дезинформация хавфини кучайтираётганидан огоҳлантирмоқда.

ChatGPT’нинг энг янги модели ГПТ-5.2 айрим саволларга жавоб беришда Элон Маскга тегишли Grokipedia онлайн энциклопедиясини манба сифатида ишлатмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Гап шундаки, Grokipedia сунъий интеллект томонидан автоматик тарзда яратиладиган энциклопедия бўлиб, у Wikipedia’га муқобил лойиҳа сифатида тақдим этилган. Бироқ ушбу платформа ишга тушганидан бери айрим мавзуларда ишончсиз ва тарафкаш ахборот тарқатаётгани учун жиддий танқид остида.
Guardian синовларида GPT-5.2 модели ўндан ортиқ турли саволларга жавоб берган ва шулардан камида тўққизтасида Grokipedia’ни манба сифатида кўрсатган.
Бу саволлар Эроннинг сиёсий ва иқтисодий тузилмалари, хусусан Басиж ҳарбийлашган кучлари, Мостазафан жамғармасининг бошқаруви, шунингдек британиялик тарихчи сер Ричард Эванс фаолияти билан боғлиқ бўлган. Эътиборли жиҳати шундаки, ChatGPT айрим ҳолатларда Грокипедиаъдаги маълумотларни Wикипедиаъдагидан ҳам кескинроқ ва баҳсли шаклда такрорлаган.
Шу билан бирга, ChatGPT кенг муҳокама қилинадиган ва очиқдан-очиқ баҳсли мавзуларда масалан, 6 январдаги Капитолийга бостириб кириш воқеалари, ОАВнинг Доналд Трампга муносабати ёки ОИВ/ОИТС эпидемияси ҳақида мавзуларда Грокипедиаъни манба сифатида келтирмаган. Тадқиқотчиларга кўра, бу эса дезинформация кўпроқ кам ёритилган, мураккаб ва тор мавзулар орқали AI жавобларига сингиб бораётганини кўрсатади.
Мутахассислар бундай ҳолатни жиддий хавф деб ҳисоблайди. Чунки ёлғон ёки манипулятив ахборот сунъий интеллект моделлари ичига сингиб кетса, уни кейинчалик тозалаш жуда қийин бўлади.
Бу жараён “LLM grooming” — яъни AI моделларини атайлаб дезинформация билан “ўргатиш” деб аталади. Ўтган йилларда Россия пропагандаси ва бошқа таъсир гуруҳлари айнан шу йўл билан AI тизимларига ёлғон ахборот сингдиришга урингани ҳақида огоҳлантиришлар бўлган.
OpenAI вакиллари эса ChatGPT жавоблари очиқ манбаларнинг кенг доирасига таянганини, шунингдек паст ишончлиликдаги манбаларни чеклаш учун хавфсизлик филтрлари мавжудлигини билдирган. Бироқ тадқиқотчилар AI томонидан келтирилаётган манбалар фойдаланувчилар кўзида автоматик тарзда ишончли бўлиб кўриниши ва бу дезинформациянинг янада кенгроқ тарқалишига олиб келишидан хавотир билдирмоқда.
xAI компанияси, яъни Grokipedia эгаси эса танқидларга қисқа жавоб берди:
“Анъанавий ОАВ ёлғон гапиряпти.”









