12 037.210 so‘m

increase

43.680

14 071.500 so‘m

increase

17.480

159.620 so‘m

increase

1.100

12 037.210 so‘m

increase

43.680

Якин 26 дақиқа ичида
Иқтисодиёт
9

Булғор қалампири, қўй гўшти ва чиқинди хизмати: апрель ойида энг кўп нималар қимматлашди?

2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари март ойига нисбатан 0,6 фоизга ошди. Ой давомида энг катта ўсиш булғор қалампири нархида кузатилиб, 10,3 фоизга қимматлашди. 

Бензин нархи бир ойда 1,4 фоизга қимматлашган бўлса, йиллик ҳисобда 11,2 фоизга ошди. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати нархи эса апрель ойида 2,4 фоизга, йиллик ҳисобда 28 фоизга кўтарилди. 

Шунингдек, картошка 6,5 фоизга, олма 4,5 фоизга, қўй гўшти эса 3,7 фоизга ошди. 

Булғор қалампири, қўй гўшти ва чиқинди хизмати: апрель ойида энг кўп нималар қимматлашди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция инфляция статистикаси эълон қилина бошланганидан бери илк бор 7 фоизгача пасайгани хабар қилинган эди. 

Шунга қарамай, ой давомида айрим маҳсулот ва хизматлар нархида сезиларли ўсиш кузатилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, апрель ойида умумий истеъмол нархлари март ойига нисбатан 0,6 фоизга ошган.

Ой давомида энг сезиларли ўсиш озиқ-овқат маҳсулотларида қайд этилди. Хусусан, булғор қалампири 10,3 фоизга қимматлашиб, апрель ойида нархи энг кўп ошган маҳсулотлардан бири бўлди. Шунингдек, картошка 6,5 фоизга, олма 4,5 фоизга, қўй гўшти 3,7 фоизга ошган.

Гўшт маҳсулотлари нархида ҳам барқарор ўсиш кузатилган. Апрель ойида суякли мол гўшти 3,2 фоизга, суяксиз мол гўшти 3,2 фоизга, гўшт қиймаси эса 2,9 фоизга қимматлашган. Йиллик ҳисобда эса қўй гўшти нархи 20,3 фоизга, суяксиз мол гўшти 17,3 фоизга, суякли мол гўшти 16,6 фоизга ошган.

Сабзавотлар орасида сабзи нархи 3,2 фоизга кўтарилган. Бундан ташқари, шакар 2,2 фоизга, тирик ва совутилган балиқ 2 фоизга, ўсимлик ёғи ўртача 0,8 фоизга, сут эса 0,4 фоизга қимматлашган.

Шу билан бирга, апрель ойида айрим маҳсулотлар нархи пасайган. Энг катта пасайиш бодринг нархида кузатилди — бир ойда 26,1 фоизга арзонлашган. Шунингдек, тухум 3,6 фоизга, кўкатлар 3,3 фоизга, пиёз 2,7 фоизга, помидор 2,4 фоизга, карам 2,4 фоизга, банан 1,3 фоизга, гуруч ва гуруч оқшоғи 1,1 фоизга арзонлашган. Парранда гўшти нархи ҳам турига қараб 1,2–1,3 фоиз оралиғида пасайган.

Коммунал ва уй-жой билан боғлиқ хизматларда ҳам ўсиш бор. Апрель ойида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати 2,4 фоизга қимматлашган. Бу хизмат нархи йиллик ҳисобда 28 фоизга ошган. Уй-жой ижараси 0,6 фоизга, турар жой биноларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш материаллари эса 0,7 фоизга қимматлашган. Шу билан бирга, тошкўмирнинг бозор нархи ой давомида 0,7 фоизга пасайган.

Транспорт соҳасида бензин нархи ўртача 1,4 фоизга ошган. Жумладан, АИ-92 маркали бензин 1,6 фоизга, АИ-95 эса 0,9 фоизга қимматлашган. Метан 0,7 фоизга, шаҳар автобусларида йўл ҳақи 1,6 фоизга, узоқ масофага қатновчи поездлар чиптаси 1,4 фоизга ошган. Халқаро авиақатновлар 2,6 фоизга, ички авиақатновлар эса 2,3 фоизга қимматлашган. Аксинча, пропан нархи 2,8 фоизга арзонлашган.

Хизматлар кесимида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам нарх ўсиши кузатилган. Диагностик визуализация ва тиббий лабораториялар хизматлари 0,6 фоизга, кўз учун ёрдамчи маҳсулотлар 0,6 фоизга, стоматологик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+