12 128.020 so‘m

increase

29.900

14 419.000 so‘m

increase

65.790

158.520 so‘m

decrease

-0.120

12 128.020 so‘m

increase

29.900

8 соат аввал
Иқтисодиёт
55

Бозорлардаги яширин иқтисодиёт: Малика бозорида бир ойда 600 млрд сўмлик савдо тушуми яширилган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳридаги йирик бозорлар фаолияти кескин танқид қилинди. 

Хусусан, Малика савдо мажмуасида солиқ интизоми суст экани, бир ой ичида пластик карталар орқали амалга оширилган 600 млрд сўмлик савдо тушуми яширилгани қайд этилди. 

Ушбу ва бошқа тизимли камчиликлар учун масъул бўлган бир қатор солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ишдан олинди.

Бозорлардаги яширин иқтисодиёт: Малика бозорида бир ойда 600 млрд сўмлик савдо тушуми яширилган
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиётга қарши чораларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Йиғилишда давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги савдо марказларида солиқ интизоми сустлигини кескин танқид қилди. Хусусан, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан Эски Жува (Чорсу) бозорида солиқ тўловлари устидан назорат етарли даражада йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Малика савдо комплексидаги ҳолат эса бундан ҳам оғир экани таъкидланди. Мазкур мажмуада қарийб 1,5 минг нафар тадбиркор фаолият юритаётган бўлса-да, уларнинг атиги тўртдан бири рўйхатдан ўтган. Тадбиркорларнинг 25 фоизи ойига 1 миллион сўмдан ҳам кам солиқ тўламоқда. Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, йирик бозорлар ва гавжум ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида Миллий гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасидаги ҳамкорлик етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили бозорлар ва боғларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳар бўйлаб эса жами 774 та ёнғин қайд этилган. Бозорларни рақамлаштириш жараёни жуда суст кечаётгани, ҳозирча фақат Чорсу ва Фарҳод бозорларида ситуатсион марказлар ташкил этилгани танқид қилинди.

Бир қанча мансабдорлар ишдан олинди

Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Зуфар Қурбонов лавозимга тайинланганига икки йилдан ошганига қарамай, тизимни рақамлаштириш борасида сезиларли натижалар йўқлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда ушбу тизимли муаммолар ва камчиликлар, аввало, раҳбарларнинг масъулиятсизлиги билан боғлиқ экани таъкидланди. Шу муносабат билан вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда Республика профилактика бошқармаси бошлиғи Хотам Қодиров лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент Солиқ қўмитасида ҚҚС бўйича сунъий ортиқча тўловлар шакллантирилиб, уларни давлат бюджетидан ноқонуний қайтариш ҳолатлари кўпайганини билдирди. Ўтган йил давомида ҚҚСни ноқонуний қайтариш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 20 нафар солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Mubin Mirzayev O'zbekiston iqtisodiyot vaziri o'rinbosari bo'ldi –  O'zbekiston yangiliklari – Gazeta
Мубин Мирзаев

Ушбу йўналишга етти йилдан буён масъул бўлиб келган Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги танқид остига олиниб, у йиғилиш давомида лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усманов ишдан олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аниқланишича, у инспекция биносининг бир қисмини шахсий манфаатлари йўлида ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштирган, шунингдек, хизмат фаолиятида гуруҳбозлик ва маишатбозликка йўл қўйган.

Soliq inspeksiyasining boshlig'iga jinoyat ishi qo'zg'atildi
Дилшод Усманов

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Хожиакбар Муллажонов ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, уларнинг фаолиятини чуқур ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+