12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

1 кун аввал
Банк

Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йилнинг дастлабки ярмида 320 млрд сўм соф фойда кўрди

Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 319,7 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу банк учун ўтган йилга нисбатан молиявий яхшиланишни англатади. Маълумот учун, BRB 2024 йилнинг айни шу даврида 378 млрд сўм зарар кўрган. 

Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йилнинг дастлабки ярмида 320 млрд сўм соф фойда кўрди
Фото: AI / Pinkod.uz

Бизнесни ривожлантириш банки (BRB) 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги молиявий натижаларни эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, банк жорий йилнинг дастлабки олти ойида 319,7 миллиард сўм соф фойда кўрган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги 378 миллиард сўмлик соф зарар билан солиштирилганда, банк молиявий ҳолатида сезиларли ижобий ўзгариш кузатилганини англатади. Бир йил ичида банкнинг соф фойдаси 184,5 фоизга ўсган.

Январь–июнь ойларида банкнинг фоизли даромадлари 3,2 триллион сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 96 фоизга ошган. Шу билан бирга, фоизсиз даромадлар ҳам 1,3 триллион сўмни ташкил этиб, 210,6 фоизлик ўсишга эришилди.

Ҳисобот даврида BRB ходимлар маошига 398,4 миллиард сўм сарфлаган. Банк томонидан тўланган даромад солиғи эса 41,3 миллиард сўмни ташкил этган.

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, BRB’нинг жами кредит портфели 18,8 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 7,8 фоизи ёки 1,8 триллион сўми муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келади.


Аввалроқ, Pinkod Ўзмиллийбанк 2025 йилнинг ярмида 1 трлн сўм соф фойда олгани ҳақида ёзган эди

Шунингдек, банклар молиявий кўрсаткичлари, шу жумладан, соф фойдаси ҳақидаги муҳим маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+