12 834.610 so‘m

increase

44.180

14 662.260 so‘m

increase

175.820

162.650 so‘m

increase

0.050

12 834.610 so‘m

increase

44.180

05 май, 11:05
Иқтисодиёт

Биз Хитой билан адолатли савдо битими тузишни истаймиз — Доналд Трамп

Трампга кўра, келажакдаги ҳар қандай келишув АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиши ва мавжуд номутаносибликларга барҳам бериши керак.

Биз Хитой билан адолатли савдо битими тузишни истаймиз — Доналд Трамп
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШ Президенти Дональд Трамп 4 май куни берган баёнотида АҚШ кўплаб давлатлар, жумладан, Хитой билан савдо битимлари бўйича фаол музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, Хитой билан асосий мақсад адолатли ва АҚШ манфаатларини ҳимоя қиладиган савдо битимини тузишдан иборат.

"Air Force One" бортида журналистларга берган интервьюсида Трамп бу ҳафта Хитой Президенти Си Сзинпин билан тўғридан-тўғри суҳбат режалаштирилмаганини, бироқ АҚШ ва Хитой расмийлари турли мавзуларда мулоқот олиб бораётганини айтди.

Савдо битимлари яқин кунларда эълон қилиниши эҳтимоли ҳақида сўралганда, Трамп "бу жуда яхши эҳтимол" эканини билдирди, лекин тафсилотларни очиқламади. Шу билан бирга, у айрим савдо ҳамкорлари билан келишувга эришиш қийин бўлиши мумкинлигини айтди ва икки-уч ҳафта ичида улар учун махсус тарифлар белгиланиши эҳтимолини ҳам истисно этмади.

Президент Трамп Хитойни йиллар давомида АҚШни глобал савдода алдаб келганликда айблаб, собиқ Президент Ричард Никсоннинг Хитой билан дипломатик алоқаларни ўрнатишини "энг катта хатолик" деб атади. Трампнинг фикрича, айнан шу қадам АҚШ иқтисодиётига узоқ йиллар давомида зарар етказган.

Бироқ, Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида Хитой билан келишув борасида ижобий фикр билдирди. У икки мамлакат ўртасидаги савдо деярли тўхтатилгани ва бу орқали АҚШ катта молиявий йўқотишлардан қутулганини таъкидлади. Трампнинг айтишича, Хитой ҳозирда АҚШ билан битим тузишни "жуда истаяпти" ва бу борада музокаралар давом этмоқда.

"Биз тамоман тўхтадик. Бу эса шуни англатадики, энди триллионлаб доллар йўқотмаяпмиз, чунки улар билан савдо қилмаяпмиз", — деди Трамп. "Улар эса битимга жуда қаттиқ интилаяпти. Аммо натижаси қандай бўлишини вақт кўрсатади. Битим эса, шубҳасиз, адолатли бўлиши керак".

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+