12 051.710 so‘m

increase

88.930

14 008.910 so‘m

increase

121.320

154.690 so‘m

increase

0.750

12 051.710 so‘m

increase

88.930

06 август, 2025
Иқтисодиёт
381

Биринчи ярим йилликда UzAuto Motors соф фойдаси сезиларли даражада камайди

2025 йилнинг биринчи ярмида UzAuto Motors соф фойдаси 27,5 фоизга камайди. Шунингдек, компания маҳсулот сотувидан 2,2 триллион сўмга камроқ тушум олди.

Биринчи ярим йилликда UzAuto Motors соф фойдаси сезиларли даражада камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь-июнь ойларида UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси сезиларли даражада камайди. Бу компаниянинг ярим йиллик ҳисоботидан маълум бўлди.

Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида компания 1,4 триллион сўм соф фойда кўрган. Гарчи бу кўрсаткич ҳажм жиҳатидан катта кўринса-да, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 526 миллиард сўмга ёки 27,5 фоизга кам.

Мазкур даврда маҳсулот сотувидан тушган соф тушум 21,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос давридагидан камроқдир. Таққослаш учун, 2024 йилнинг биринчи ярмида компания 23,4 триллион сўм тушум олган эди. Шундай қилиб, компания йил давомида 2,2 триллион сўмга кам маҳсулот сотган.

Шу билан бирга, компаниянинг тақсимланмаган фойдаси 2 триллион сўмдан кўпроққа ошиб, 11,2 триллион сўмга етди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи эса 6,36 фоизга камайиб, 17,7 триллион сўмни ташкил этди.

Жами харажатлар деярли ўтган йилги даражада қолди — 2,33 триллион сўм (–2,2%). Харажатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Сотув харажатлари — 645 миллиард сўм (–4,2%)
  • Бошқарув харажатлари — 755,6 миллиард сўм (–4,6%)
  • Бошқа операцион харажатлар — 935,4 миллиард сўм (+1,1%)

Аввалроқ Pinkod UzAuto Motors таъсисчиси ҳисобланган “Ўзавтосаноат”нинг ярим йиллик соф фойдаси 50 фоиздан ортиқ камайгани хақда ёзган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+