12 137.860 so‘m

decrease

-53.440

14 379.720 so‘m

decrease

-85.260

158.130 so‘m

decrease

-0.380

12 137.860 so‘m

decrease

-53.440

9 соат аввал
Банк
37

Банкларда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 30 фоизгача тушди

16 февраль ҳолатига кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 30 фоизгача тушиб, 2025 йил июлидан бери энг паст даражани қайд этди. 

Энг арзон микроқарзлар Алоқабанк (24,1%), Трастбанк (24,6%) ва Инфинбанк (25,1%)да, энг юқори ставкалар эса Tenge Bank (42,6%), Анорбанк (41,6%) ҳамда AVO Bank (39,9%)да қайд этилган.

Банкларда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 30 фоизгача тушди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк банклар кесимида микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, мазкур микроқарз бўйича фоиз ставкаси маълумотлар эълон қилина бошланганидан бери энг паст даражага тушган. 

Умумий кўрсаткичларга назар ташласак, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар (микроқарзлар бундан мустасно) ўртача 22,4% ни, юридик шахслар учун эса 22,7% ни ташкил этмоқда.

Микроқарзлар

Микроқарзлар бўйича ўртача ставка 16 февраль ҳолатига кўра, 30 фоизгача пасайди. Бу статистика эълон қилина бошлангандан кейинги давр учун энг паст кўрсаткичдир.  2025 йил Июль ойи бошидан маълумотлар эълон қилина бошланган. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 5,4 фоизга пасайди. 

Хусусан, энг паст фоиз ставкалари “Алоқабанк” (24,1%), “Трастбанк” (24,6%) ва “Инфинбанк” (25,1%) ҳиссасига тўғри келади. 

Энг баланд фоиз ставкаси эса Tenge bank’да 42,6 фоиз билан кузатилган. Анорбанк ва AVO Bank’да ҳам нисбатан баланд ставкаларда микроқарз ажратилган — мос равишда 41,6% ва 39,9%.

Автокредитлар

16 февраль ҳолатига кўра, банклардаги автокредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси 23,6 фоизни ташкил этмоқда. 

Бу йўналишда энг жозибадор таклифлар “Инфинбанк” (18,1%) ва “Ипотека-банк” (19,9%) томонидан тақдим этилаётган бўлса, энг юқори кўрсаткичлар “Микрокредитбанк” (27,5%) ва “Мадад Инвест банк” (27,9%) да қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+