12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

18 январь, 12:23
Банк

Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?

Хусусий банклар йилни давлат банкларига қараганда яхшироқ тугатиб, топ 10 рўйхатдан саккизта жойни банд қилган бўлса, давлат банкларидан “Ўзмиллийбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва Халқ банкидан ташқари барчаси 2024 йилни зарар билан якунлади.

Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон тижорат банклари 2024 йилда 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда олди. 2023 йил билан таққослаганда бу икки баробарга ёки 43,7 фоизга камроқ деганидир.

Давлат банклари

Давлат улуши мавжуд 9 та банкдан атиги 3 таси фойда кўрган.

  • “Ўзмиллийбанк” – 1,7 триллион сўм фойда (+0,3%)
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” – 1,3 триллион сўм фойда (+42,9%)
  • Халқ банки – 268,5 миллиард сўм фойда (+8,1%)

Қолган давлат банкларининг барчаси зарар кўрди. Энг йирик зарарни қайд этган банклар:

  • “Бизнесни ривожлантириш банки” – 2,2 триллион сўм зарар
  • “Микрокредитбанк” – 1,7 триллион сўм зарар
  • “Агробанк” – 69 млрд сўм фойда, бироқ 2023 йилга нисбатан даромад -90,8% га камайди.

Давлат банклари батафсил рўйхати:

Банк номи2023 йил даромади (млрд сўм)2024 йил даромади (млрд сўм)Ўзгариш (%)
“Ўзмиллийбанк”1716,51722,2+0,3
“Ўзсаноатқурилишбанк”911,71303,2+42,9
“Агробанк”750,969,0-90,8
“Асакабанк”150,641,6-72,4
Халқ банки248,5268,5+8,1
“Бизнесни ривожлантириш банки” (BRB)236,0-223,1-1045,2
“Микрокредитбанк”41,1-1703,8-425,4
“Алоқабанк”607,7190,0-68,7
“Туронбанк”57,923,2-60,0

Хусусий банклар

Хусусий банклар 2024 йилда 7,7 триллион сўм соф фойда олди. Энг яхши натижаларни қайд этган банклар:

  • Ҳамкорбанк” – 1,42 триллион сўм фойда (+18,9%) 
  • Капиталбанк” – 1,16 триллион сўм фойда (-29,1%)
  • Ипак йўли банк” – 910,5 миллиард сўм фойда (+23,0%)
  • ТBC bank – 341 миллиард сўм фойда (+748,5%)
  • Uzum bank – 85,9 миллиард сўм фойда (+121,4%)

Шунингдек, Octobank (101,7%) ва Orient Finans Bank (48,2%) ҳам юқори ўсишга эришди. Бироқ, нодавлат банкларининг еттитаси йилни зарар билан якунлади.   

Нодавлат банклар батафсил рўйхати:

Банк номи2023 йил даромади (млрд сўм)2024 йил даромади (млрд сўм)Ўзгариш (%)
“Ҳамкорбанк”1200,21426,6+18,9
“Капиталбанк”1629,71155,9-29,1
“Ипак йўли банк”740,1910,5+23,0
Orient Finans Bank608,1901,1+48,2
TBC bank40,2341,0+748,5
“Трастбанк”800,3807,4+0,9
KDB bank430,4526,9+22,4
Asia Alliance Bank321,4400,6+24,6
“Универсалбанк”95,5156,1+63,5
Uzum bank38,885,9+121,4
“Ипотекабанк”818,9-240,2-129,3
Ziraat bank60,079,5+32,4
“Давр банк”371,4389,9+5,0
“Анорбанк”139,5190,3+36,4
Octobank74,7150,7+101,7
Мybank26,27,0-73,3
Smartbank2,72,1-23,1
“Ҳаёт банк”-17,5-22,5-28,1
“Тенге банк”42,636,2-15,0
“Инфинбанк”250,3241,7-3,4
“Пойтахт банк”16,415,0-8,3
“Гарант банк”1,3-64,3-5243,3
Apex bank-18,5-75,0-304,7
AVO bank-27,7-93,3-236,4
Eurasian Bank-39,1

Бу рақамлар нимани билдиради?

Топ-10 банклар ичида фақат икки давлат банки бор. Қолган саккизта ўринни хусусий банклар эгаллаган. Бу рақамлар давлат банкларини хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Хусусий банклар бозор шароитида эркин рақобат қилиб, иқтисодий самарадорликни оширишга ҳисса қўшмоқда. Давлат банклари эса қаттиқ назорат ва ортиқча регулятив босим сабабли улардан орқада қолмоқда. Банк тизими самарадорлигини ошириш учун давлат ўзида саноқли банкларни қолдириб, қолганларини хусусийлаштириши зарур. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+